UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  3 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  5 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  2 00:10Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" 2:6  0 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  1 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  3 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  4 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  53 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  23 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  11 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  252

Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди Янгиликлар

Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди

Суперлига 20-туридан жой олган беллашув якунига етди.

Суперлига

20-тур

"Нефтчи" – "Машъал" 3:0  

Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 19:00

Гол: Жоэль Кожо (Иброҳимҳалил Йўлдошев) 33', Анвар Ғофуров 62', Жоэль Кожо (Аброр Исмоилов) 70'

Бош ҳакам: Иброҳим Исмоилов

Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов

Захира ҳаками: Ботиржон Отабоев

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

VAR: Ғайрат Жўраев

AVAR: Акмал Ғиёсов

Комиссар: Шерзод Ражабов

"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 5.Икром Алибоев (11.Қувондиқ Рўзиев, 74), 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 7.Аброр Исмоилов (77.Билол Тошмирзаев, 74), 9.Жоэль Кожо (32.Зоран Марушич, 74), 10.Жамшид Искандеров, 20.Анвар Ғофуров (24.Ғулом Ҳайдар Гулямов, 85), 21.Муҳсин Убайдуллаев, 22.Алишер Одилов (8.Владимир Йовович, 46), 23.Йован Жокич.

Захира: 45.Акбар Тўраев, 15.Шаҳзод Неъматжонов, 33.Шоҳрух Ёқубжонов, 70.Сильванус Нимели.

"Машъал": 35.Достонбек Тўхтабоев, 6.Жавоҳир Абдуалимов (9.Иброҳим Ғанихонов, 72), 7.Исломбек Баратов (13.Нуриддин Нуриддинов, 77), 8.Сардор Абдураимов (55.Фарруҳ Тошпўлатов, 81), 10.Ҳумоюн Муртозаев, 15.Муҳаммадали Алиқулов (37.Шерзод Файзиев, 81), 17.Анвар Муродов (57.Амину Умар, 72), 22.Нуржаҳон Музаффаров, 28.Эргаш Исмоилов, 34.Шахбоз Жўраев, 80.Дмитрий Яшин.

Захира: 1.Умиджон Ҳамроев, 5.Самандар Очилов, 18.Дилшод Раҳматуллаев, 24.Авазхон Маматхўжаев.

Огоҳлантиришлар: Исломбек Баратов (3), Эргаш Исмоилов (4), Иброҳимҳалил Йўлдошев (59).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90. Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

87. Зарбаа! "Нефтчи" 4 га 2 ҳужумга ўтди. Якунда Марушич чап оёқда ноаниқ зарбага муаллифлик қилди. 

85. "Нефтчи"да алмаштириш: Ғофуров ўрнига Гулямов баҳсни давом эттиради. 

81. "Машъал"да 2 та ўзгариш: Абдураимов ўрнига Тошпўлатов, Алиқулов ўрнига Файзиев тушди. 

78. Ууух! Исмоиловнинг узатмасидан кейин Нуриддинов бош билан дарвозани нишонга олди, Эргашев зарбани бартараф қилди. 

77. "Машъал"да алмаштириш: Баратов ўрнига Нуриддинов учрашувга қўшилди. 

74. "Нефтчи"да 3 та ўзгариш: Алибоев ўрнига Рўзиев, Кожо ўрнига Марушич, Исмоилов ўрнига Тошмирзаев туширилди. 

72. "Машъал"да 2 та алмаштириш: Муродов ўрнига Амину, Абдуалимов ўрнига Ғанихонов қўшилди. 

70. ГОЛ! Исмоиловнинг ичкарига ошириб берган пасидан сўнг Яшин тўпни тепиб юборолмади ва ҳужумчи Кожо уни маҳорат билан дарвозабоннинг устидан ошириб қўйди – 3:0!  

67. Зарбаа! Иброҳимҳалилнинг ўта кучли зарбасига аниқлик етишмади. 

66. Учрашув қизигандан қизиди. Бугун Тўхтабоевга жуда қийин бўлмоқда, ҳимоя уни оғир аҳволда қолдирмоқда. 

62. ГОЛ! Убайдуллаев бош билан зарба бергач, Тўхтабоев уни қайтарди, қайтган тўп Анвар Ғофуровга етиб келди ва у мўлжалда адашмади – 2:0!

62. Йовович сал қолса, жарима майдончаси ичига ёриб кирарди, аммо меҳмонлар ҳимояси ўз вақтида улгуриб қолди. 

59. Иброҳимҳалил Йўлдошев Муродовга нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди. 

59. Зарбаа! Исмоиловнинг чап оёқда берган кучли зарбасини Тўхтабоев қайтаришга эришди! 

57. Ууух! Кожонинг узоқ масофадан берган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Даҳшат! 

54. Кожо тўпга интилиш чоғида муборакликлар дарвозабонига нисбатан қоидани бузди. 

52. Ууух! Баратовнинг олисдан берган кучли зарбаси Эргашев томонидан бартараф этилди.

48. Зарбаа! Искандеровнинг пасидан сўнг Жокич дарвозани эмас, ҳимоячиларни пойлади. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

46. "Нефтчи"да ўзгариш: Одилов ўрнига Йовович баҳсни давом эттиради. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

45+2. Зарбааа! Йўлдошевнинг ҳаволатиб ошириб берган тўпини Одилов бош билан дарвоза томон йўналтирди, ноаниқ. 

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

43. Уууух! Йўлдошевнинг қулай пасидан сўнг Жокич дарвозага яқин нуқтадан аниқ зарба йўллай олмади... 

42. Достонбек Тўхтабоев ҳимоячини алдашга киришиб кетди ва якунда тўпни ён чизиққа тепиб қўя қолди. 

39. Зарба! Йован Жокич яқин масофадан жуда кучли, аммо ўта ноаниқ зарба йўллади... 

36. Зарба! Искандеровнинг бурчак зарбасидан кейин Цигер бош билан зарба берди, ноаниқ. 

33. ГОЛ! Иброҳимҳалил Йўлдошев ўзига хос рейддан сўнг ичкарига пас узатди, Кожо бош билан тўпни дарвозага киритди – 1:0!  

33. Алибоев - Искандеров - Исмоилов комбинациясидан кейин Аброр муваффақиятсиз узатмани амалга оширди. 

30. Зарба! "Нефтчи"нинг узоқ паслашувидан сўнг эпизод якунида Алибоев чап оёқда айланма зарба берди, ноаниқ. 

28. Муртозаев яхши позицияга чиқиб бораётганди, бироқ тўпни ушлаб қололмади ва Жокич тўсиғига учради. 

26. "Маэстро" Искандеров Кожони дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга олиб чиқмоқчи бўлди, аммо тўп тезлиги сал ошиб кетди.  

21. Исмоиловнинг ҳаводан ошириб берган тўпини фарғоналик ҳимоячилар узоқлаштиришди. 

20. Жокич Муродовга нисбатан қоидани бузди, "Машъал"да стандарт вазият. 

15. Зарба! Одиловнинг кучли зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни илиб олишга эришди. Ажойиб!  

14. Зарбааа! Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг маҳорат билан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон Тўхтабоев бартараф этди! 

12. Зарбааа! Одиловнинг чеп оёқда ерлатиб зарба берди, дарвозабон Тўхтабоев ўз ўрнида!

11. Зарбааа! Йўлдошев қулай нуқтага чиқиб бориб, зарба йўллади, сал ноаниқ. 

7. Искандеровнинг бурчак зарбасидан тепган тўпи узатма эмас, зарбага айланиб кетди. Аммо ноаниқ зарба. 

4. Исмоилов ортдан туриб Искандеровга нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилди ва огоҳлантирилди. 

3. Баратов Йўлдошевни қўполлик эвазига йиқитди ва сариқ карточка олди.  

2. "Машъал" тўпга эгалик қилган ҳолда олдинга отланмоқда. "Нефтчи" эса тўпни олиб қўйишга ҳаракат қиляпти. 

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув 19:00 да бошланади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+11   
21 авг 20:57:34
Азим Исмаилов
BOBIRBEK_URINOV⚽️ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
МАШЪАЛ УЙИНЛАРНИ СОТАВЕР ТУГРИ КИЛАСАН!!!
Насафга ютказса сотилмаган буладию нефтчига ютказса сотилган буладими?????
+6   
21 авг 20:23:03
Dima
Yirik xisob boladimi deymanda
+6   
21 авг 19:00:38
juve&neftchi
3:0 га ютамиз
+5   
21 авг 19:45:43
Elyor Hasanov
BOBIRBEK_URINOV⚽️ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
МАШЪАЛ УЙИНЛАРНИ СОТАВЕР ТУГРИ КИЛАСАН!!!
Озгина тобингиз йўқ шекилли...
+4   
21 авг 21:14:02
Адхамжон Низамов
BOBIRBEK_URINOV⚽️ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
МАШЪАЛ УЙИНЛАРНИ СОТАВЕР ТУГРИ КИЛАСАН!!!
Сал уйлаб фикр юритинглар.Уйин сотилмайди.Нефтчи халол уйин оркали ютди
+4   
21 авг 20:25:48
Leicester City
Neftchiga omad
+4   
21 авг 19:05:28
Камолиддин Каримов
Нефтчи чемпион!!!!
+4   
21 авг 18:44:42
Kane 010 Kane 010
Kojo dan hat trick ko'ramiz bugun
+4   
21 авг 18:36:45
Неф69
Нефтчи факат галаба!
+3   
21 авг 21:19:46
Мирик с Бухары
Осие Чемпионлар лигаси томон яна бир ишончли кадам. Бос "Нефтчи". Халкаро майдон сени кутяпти
+3   
21 авг 18:58:15
Doktor D
Нефтчи ютса керак 2-1 га фол очишмас просто тахмин
+3   
21 авг 18:53:02
Job Ir
Кушгиларга омад. Водий олга факат ва факат галаба кутамиз
+3   
21 авг 18:30:43
ManUBarca
Neftchi champion hudo hohlasa
+2   
21 авг 21:12:41
Davlatbek Alibekov
Азим Исмаилов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Насафга ютказса сотилмаган буладию нефтчига ютказса сотилган буладими?????
Насафга ютказса сотилган бу'лади Нефтчига ютказса кучи етмаган бу'лади
+2   
21 авг 20:37:19
Неф69
Бугун Нефтчи том маънода кутурди!
championat.asia
Яндекс.Метрика