UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15Анри биринчи, Салоҳ Роналдудан тепада! Goal ХХI асрнинг АПЛнинг энг яхши футболчилар рейтингини тузди  0 08:41Sofascore. «Ал Ҳилол»нинг юлдузларига қарши ўйнаган Шукуров неча баҳо олди?  0 08:09Поль Погба дисквалификацияси ҳақида: "Машҳур Поль Погба энди йўқ"  1 07:47Суперлига. Бугун "Андижон" кубокни қўлга киритганидан сўнг илк учрашувини ўтказади  1 01:50"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси МЮни танқид қилди  1 01:33Бундеслига. Турнинг илк учрашувида "Боруссия" Д ғалабага эришди  0 01:10Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдунинг 90+7-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди, 90+12-дақиқада пенальти голга айланмади  13 00:39Гвардиола - Тухель ҳақида: "Айримлар ўзларини ундан устун деб билишади"  4 00:04Россия. "Зенит" сафарда "Акрон"га 5та гол урди, Эсанов эса...  2 23:50БАА. Ҳожимат Эркинов жамоаси мағлуб бўлди ва Кубокни тарк этди  0 23:20Лапорта: "Биз ярани даволадик, лекин бу жуда қимматга тушди"  4 22:37Эрон. "Истиқлол" ўз майдонида йирик ҳисобда таслим қилинди, Машарипов 35 дақиқа ўйнади  3 22:13Саудия Арабистони. "Ал Насср"нинг бугунги ўйин учун таркиби маълум!  4 21:59Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" "Ал Фейҳа"ни аямади, Шукуров 76 дақиқа ўйнади  2 21:27Улуғбек Бакаев: "Бугун ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди"  11

Рауль, Гвардиола, Батистута — Қатарлик шайхларни "соғган" юлдузлар Янгиликлар

Рауль, Гвардиола, Батистута — Қатарлик шайхларни "соғган" юлдузлар

Қатар Юлдузлар Лигаси XXI аср аввалида ривожланишнинг янги йўлини танлади.

2014 йилда узоқни кўзлаб тузилган "Aspire Academy" лойиҳаси 15 йилдан кейин мевасини берганидан хабарингиз бор. Шунингдек, ўша даврда халқнинг футболга қизиқишини ошириш мақсадида жаҳон футболининг энг ёрқин юлдузларини жуда ҳам катта пуллар эвазига таклиф қилиш жараёни бошланди. Еврофутболдаги фаолияти охирлаб қолганлар эса "ёғли" таклифларни жон-дили билан қабул қилди.

Қатар шайхларининг таклифларини рад қилмаган катта футболчилар рўйхатини эътиборингизга тақдим қиламиз. Ўқинг, фақат қўрқманг:)

"Ал Араби"да ўйнаган легионерлар:

Габриэль Батистута (Аргентина) — фаолияти давомида "Фиорентина", "Рома" ва "Интер" жамоалари шарафини ҳимоя қилган футболчи 2003-2005 йилларда Доҳа жамоасида ўйнаган.

Штефан Эффенберг (Германия) — 2003-2004 йиллар. У "Бавария" билан Чемпионлар Лигасининг 2001 йилги ғолибига айланган.

"Ал Садд"да ўйнаган легионерлар:

Ромарио (Бразилия) — 1994 йилги жаҳон чемпиони 2003 йилда Доҳа клубида тўп тепган.

Франк Лебёф (Франция) — 2003-2004 йиллар. 1998 йилги жаҳон, 2000 йилги Европа чемпиони келаси мавсумни "Ал Вакра" сафида ўтказганди.

Рауль Гонсалез (Испания) — 2012-2014 йиллар. "Реал Мадрид" тарихидаги энг буюк футболчи "Шальке"дан кейин Қатар майдонларига ташриф буюрганди.

Хави (Испания) — 2015-2019 йиллар.

Габи (Испания) — 2018-2020 йиллар.

"Ал Аҳли" (Доҳа) тарихидаги энг машҳур футболчи Хосеп Гвардиола (2003-2005 йиллар) ҳисобланади.

"Ал Гарафа"да ўйнаган легионерлар:

Сонни Андерсон (Бразилия) — 2005-2006.

Жуниньо Пернамбукано (Бразилия) — 2009-2011.

Марсель Десайи — 2004-2005.

Уэсли Снайдер (Нидерландия) — 2018-2019.

"Қатар СК"да ўйнаган легионерлар:

Клаудио Каниджа (Аргентина) — 2003-2004.

Кристоф Дюгарри (Франция) — 2004-2005.

Жей-Жей Окоча (Нигерия) — 2006—2007.

Самюэль Это’о (Камерун) — 2018-2019.

"Ар-Райян"да ўйнаган легионерлар:

Роке Жуниор (Бразилия) — 2008.

Сабри Лямуши (Франция) — 2006-2007.

Марио Баслер (Германия) — 2003-2004.

Франк де Бур (Нидерландия) — 2004-2005.

Рональд де Бур (Нидерландия) — 2004-2005.

Фернандо Йерро (Испания) — 2003-2004.

Юқорида Қатар Юлдузлар Лигаси тарихидаги энг машҳур легионерлар билан танишдингиз. Сизнингча, Ўзбекистон чемпионати тарихидаги энг кучли легионер ким?

Муаллиф :
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика