UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  6 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:43"Ал Насср" — "Ал Иттиҳод". Таркиблар маълум  4 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  1 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  55 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  6 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  42 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  1 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  10 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2

Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди" Янгиликлар

Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"

Суперлига 25-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қизилқум" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугунги учрашувга яхши тайёргарлик кўргандик. Биринчи пенальти ва қизил карточка ўйинга таъсир ўтказди, назаримда. Йигитларга ҳаракат учун раҳмат айтаман. Ўйинни таҳлил қилиб "Динамо"га қарши ўйинга тайёргарлик кўришни бошлаймиз", - деди Акмал Рустамов баҳс якунлангач.

- "Машъал"га қарши ўйинни ҳисобга олмасак "Қизилқум" кўп мағлубиятга учради ва очколар йўқотди. Бунинг сабаби нимада? "Қизилқум" қуйи поғоналардан узоқлашганидан сўнг бироз эркинликка берилдими?

- Фикрингизга қўшилмайман. Бизда тўлиқ иккита таркиб йўқ. Шунингдек, бир нечта футболчиларимиз жароҳатда. Ваҳобов бугун майдонга қайтди. Биз имкон қадар юқоридан жой олишга максимал ҳаракат қиламиз. Кейинги мавсумда эса янада кўпроқ ёшларни жалб этамиз.

- Ислом Кенжабоевнинг иккинчи таймда ўйинга қўшилгани ҳам жароҳат сабаблими? "Бухоро"га қарши назорат учрашувида ҳам Кенжабоев майдонда йўқ эди...

- Ҳа. Кенжабоев ўтган мавсум "Насаф" сафида жароҳат олган ва жарроҳлик амалиётини ўтказган эди. Ҳозир у яна оғриқ ҳис қилмоқда. Кейинги ўйинларда унинг соғлиғи яхши бўлса, яна майдонга қайтади. У бизга керакли ўйинчи. Бундай яхши ўйинчини захирада ушлаб ўтиришдан маъно йўқ.

- Санжар Қувватов пенальтиларни бартараф этиш бўйича жуда яхши дарвозабон. "Пахтакор"да ўйнаган вақти бир нечта муҳим ўйинларда 11 метрлик зарбаларни бартараф этган эди. Бугун эса Қувватов иккита зарбани ҳам қайтара олмади...

- Белгиланган пенальтиларни қайта кўриб чиқиш керак. Менимча, иккинчи пенальти йўқ эди. Ҳали такрорий вазиятни кўриб чиқмадим. Пенальти - лотерея. 

- Чемпионат якунида кўпгина ўртамиёна жамоалар мақсадсиз бўлиб қолгани туфайли ўйиндаги пасайиш кузатилади. Яъни мотивация йўқолиб қоладигандек. "Қизилқум"да ушбу ҳолат кузатилмайдими?

- Жамоамизда руҳият яхши. Бугунги ўйинни қизил карточка ва пенальти ҳал қилди. Насиб бўлса, чемпионат якунида юқори ўринлар учун курашамиз. Жароҳатдаги футболчиларимиз тезроқ сафга қайтса, мусобақа жадвалида имкон қадар кўтарилишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
19 окт 21:26:28
Abdulaziz Turdibekov
100marta o'ynasenam kuchen yetmedi
championat.asia
Яндекс.Метрика