UZ

Сўнгги янгиликлар

21:03Ўртоқлик учрашуви. ОКМК Беларусь клубига имкониятни бой берди  1 20:35Эшитдик-да! "Навбаҳор"нинг асосий футболчиси легионерга айланиши мумкин  23 20:16Париж-2024. Ҳар бир терма жамоадаги катта ёшли футболчилар  7 19:49Ван Дейк NBA афсонаси Леброн Жеймс билан суратга тушди  4 19:21"Комо" Бонавентурани сотиб олмоқчи  1 19:05Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон – Тожикистон (онлайн ҳисоб)  0 18:53Mirabror Usmanov Cup-2024. Қирғиз Республикаси илк учрашувда Гватемаладан устун келди  2 18:32Сергей Лушчан "Навбаҳор" билан шартнома имзолади   22 18:19"Монако" клуб 100 йиллигига аталган сафар либосини тақдим этди  2 17:53"Мбаппе эффекти": Ҳоланд "Реал"га эмас, "Барселона"га ўтмоқчи  13 17:28"Милан" "Монако" ярим ҳимоячиси бўйича таклиф билан чиқди  0 17:00ПСЖ Угарте учун 70 млн евро хоҳламоқда  0 16:36Расман: Мората – "Милан" футболчиси!  3 16:20"Бухоро"нинг 3 нафар футболчиси жамоадан кетди  1 15:53Сержи Роберто фаолиятини АПЛда давом эттирмоқчи  3

Ўзбекистон U-17 сардори Лазизбек Мирзаев: "Жаҳон чемпионати ҳар бир футболчи учун катта мотивация ва имконият ҳисобланади" Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 сардори Лазизбек Мирзаев: "Жаҳон чемпионати ҳар бир футболчи учун катта мотивация ва имконият ҳисобланади"

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жорий йил Индонезия мезбонлик қиладиган U-17 Жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Кеча мазкур мусобақанинг гуруҳ босқичи учрашувларига қуръа ташланди. Якуний натижаларга кўра вакиллримиз Испания, Мали ва Канада билан бир квартетдан ўрин олди. Сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаров бу борада терма жамоамиз сардори Лазизбек Мирзаевнинг фикрлари билан қизиқиб кўрди. 


"Қуръа ташлаш маросимида Испания терма жамоасини кутган эдим. Барибир Европани топ жамоаларидан бири тушиши аниқ эди. Уларнинг катталар терма жамоалари қандай натижалар қўлга киритганини, Жаҳон ва Европа чемпионлари бўлганини биламиз. Шахсан ўзим уларни кўп кузатганман. Канадада ҳам футболга эътибор яхши, дея оламан. Совуқ мамлакат бўлгани учун Индонезияда қийналишса керак. Африка жамоалари эса ҳар бир ёш тоифасида кучли ҳисобланади. Учта терма жамоа ҳам бир-бирига етарлича қаршилик кўрсатади, дея оламан. 

Бизга ким тушишидан қатъий назар ҳар доим ғалаба учун майдонга чиқамиз. Бу барчамиз учун илк Жаҳон чемпионати. Турнирдан кўп нарса кутмоқдамиз. Мақсадимиз финалгача етиб бориш ва чемпион сифатида ортга қайтиш. Бу осон бўлмайди. Барчамиз олдимизда қандай ишлар борлигини сезиб турибмиз. 

Жаҳон чемпионати футболчилар учун катта имконият ва мотивация ҳисобланади. Бундай савиядаги турнирда қатнашиш ҳар доим фойда беради, деб ўйлайман. Мусобақада имкон қадар жамоамга ёрдам беришга ва кўп гол уришга ҳаракат қиламан. Камида пасларим билан самара келтиришни истайман",- дейди Лазизбек Мирзаев.

 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика