Зотеев ўрнига "Насаф" аъзоси терма жамоага чақирилди
27 авг 2019 15:41
Новости
Зотеев ўрнига "Насаф" аъзоси терма жамоага чақирилди
Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентга йиғин бошлайди.
Эктор Купер ушбу йиғинга "Локомотив" клуби чап қанот ҳимоячиси Олег Зотеевни чақирганди. Бироқ футболчи айни пайтда даволанаётгани боис Фаластин билан ўйинда терма жамоага ёрдам бера олмайдиган бўлди.
Унинг ўрнига "Насаф" вакили Шароф Муҳитдинов миллий терма жамоага жалб этилди. Маълумот учун, Муҳитдинов Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинига чақирилган эди.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии