"Зомин" - "Сирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси кубоги-2021" ғолиби!
10 фев 2021 20:54
Новости
"Зомин" - "Сирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси кубоги-2021" ғолиби!
5-10 февраль кунлари Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги “Марказий" ўйингоҳда футбол бўйича Про-лига, Биринчи лига ва ҳаваскор футбол жамоалари ўртасида “Сирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси кубоги-2021” мусобақаси бўлиб ўтди.
Унда 6 та жамоа иштирок этди - “Зомин” ПФК, “Янгиер қурувчи”, “Янгиер ФММ”, “Янгийўл ФММ”, “Гулистон ОЗК” ва “Гулистон ОЗК-Лочинлар”. Жамоалар бир гуруҳда ўзаро баҳс олиб боришди.
Якуний натижаларга кўра, "Зомин" 5 та учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб гуруҳда 1-ўринни қўлга киритишди. Ғолиб жамоаларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалар топширишди.
1-ўрин “Зомин” ПФК
2-ўрин “Янгиер ФММ”
3-ўрин “Гулистон ОЗК-Лочинлари”
“Зомин” ПФК матбуот хизмати
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии