RU

Последние новости

"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш" Новости

"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"

Ўзбекистон кубоги учинчи туридан ўрин олган "Хоразм" – "Сирдарё ФА" ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Аббос Махсталиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Рақибни табриклаймиз. Бизда асосан ёш футболчилар. Мақсадимиз академия ёшларига имконият бериш. Дарвозабонимиз 15 ёш эди. Мақсад – терма жамоага ўйинчи етказиб бериш", -дейди Аббос Махсталиев.

– Сирдарё вилоятидан янги Махсталиевларни яна қачон кўрамиз?

– Бизда ҳар доим истеъдодлар бўлган. Терма жамоада доим биз етиштириб берган ўйинчилар бўлган.

– Ҳозирги U-17 терма жамоамиз ўша сизларнинг даврингиздаги жамоадан қанчалик фарк қилади?

– Уларнинг жамоавий ўйини жуда кучли. Шунинг самараси ўлароқ ҳаммадан устун келишди.

– Аббос Махсталиевнинг футболчилик фаолиятини эрта якунлашига сабаб нима?

– Футболчилик фаолияти ўхшамагани сабабли, мураббийлик фаолиятини бошладим. Яхши мураббий бўлишга ҳаракат қиламан.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика