Флик: "Ямал бу ўйинни унутиши керак"
28 ноя 2025 22:13
Новости
Флик: "Ямал бу ўйинни унутиши керак"
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик шогирди Ламин Ямалга "Челси"га қарши ўйинни унутиши кераклигини айтди.
Вингер 80-дақиқада захирага олинганидан кейин мураббийига норозилигини билдирганди.
"Ламиннинг кайфияти яхши. Захирага олинса, кўп футболчилар норози бўлишади. Мен ҳам футболчи бўлганман ва баъзида ҳолатларга нотўғри қараганман. Бу ҳиссиётлар билан боғлиқ.
Кукурельяни дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири деб биламан. Унга қарши ўйнаш осон эмас, у жуда ақлли ўйнайди ва тўғри ҳимояланади.
Ламинга маслаҳатлар беришим мумкин - у бу ўйинни унутиши керак. Ҳозир биз учун "Алавес" муҳимроқ, у бунда ўзининг эг яхши ўйинини кўрсатиши яхшироқ", - деди Флик.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии