"Манчестер Сити" "Эльче" ярим ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда
28 ноя 18:58
Новости
"Манчестер Сити" "Эльче" ярим ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда
"Манчестер Сити" "Эльче" ярим ҳимоячиси Родриго Мендосани сотиб олмоқчи.
Бу ҳақда "Daily Mail" хабар берди.
Манбага кўра, "Сити" 20 ёшли Испания U-21 терма жамоаси футболчисининг ўсиши ва фаолиятини кузатишда давом этмоқда. "Арсенал" ва "Реал" ҳам футболчига қизиқиш билдирмоқда.
Мендоса U-20 Жаҳон чемпионатида миллий терма жамоанинг барча 5 ўйинида майдонга тушиб, 1 та голли пас узатди.
Ярим ҳимоячи 2025/26 йилги мавсум "Эльче" сафида 10 ўйинда 2 та тўп киритди. Унинг шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.
Transfermarkt унинг трансфер қийматини 9 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии