RU

Последние новости

19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  3 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  29 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  23 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0

Мексикани ўзига қаратган Аббосбек Махсталиев ва Бобур Давлатов ҳозир қаерда? Новости

Мексикани ўзига қаратган Аббосбек Махсталиев ва Бобур Давлатов ҳозир қаерда?

Бу икки футболчини 2010 йил Тошкентдаги Осиё чемпионати, 2011 йил Мексикадаги Жаҳон чемпионатидаги ёрқин ўйинлари орқали таниганмиз.

АҚШ, Австралия, Чехия дарвозабонларини ранжитган Аббосбек Махсталиев мундиалдан сўнг "Пахтакор"да 2014 йилгача тўп тепди ва ўша мавсум иккинчи даврасида "Андижон"га йўл олди. Унинг катта футболдаги фаолияти нисбатан маълум вақт барқарор давом этди дея оламиз. Ҳар ҳолда у 2015 йил-2018 йилларда "Нефтчи"нинг муҳим фигурасига айлана олди ва жамоа билан 70 дан ортиқ ўйинларда майдонга тушди. 2019 йил Термизга йўл олган Аббосбек учун бу Суперлигадаги сўнгги клуб бўлди. Кейинги йилларда эса йўлларини ўзи туғилган вилоят жамоаси "Янгиер" билан боғлади. 2021 йил қисқа вақт "Рубин"да ўйнаб келди. Тўп тепар жорий йилда яна яшил майдонда кўриниш берди. "Сирдарё ФА" сафида Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида 2 та беллашувда майдонга тушди. Ўз вақтида "Монако" скаутларини ўзига қаратгани ва нима учун у ерда олиб қолишмагани пастдаги ҳаволада баён қилинган. Собиқ футболчи айни пайтда "Сирдарё ФА"да мураббий сифатида фаолият олиб боряпти. 

Аббос Махсталиев нима учун "Монако"га ўтмаган? Уни Францияга олиб борган агент бор ҳақиқатни айтди 


"Сирдарё ФА" жамоасида яна бир Мексика юлдузларидан Бобур Давлатов ҳаракат қилаётганини билмасангиз керак. Кичик Жаҳон чемпионатида бу икки шоввознинг голлари иккинчи турда АҚШ устидан ғалаба келтирган эди. 2013-2016 йилларда "Рубин-2", бу оралиқда "Жетису", "Актобе" либосларини кийди. Қозонликлар сафида ёшлар лигасида 2017 йил "Нефтехимик"дан Ўзбекистонга қайтган Давлатов иккинчи даврада "Локомотив"га келиб қўшилди ва Ўзбекистон чемпионига айланди. 2018-2019 йилларда "Насаф"да муҳим ўрин эгаллади ва 30 дан ошиқ учрашувда 5 бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. 2019 "Нефтехимик"га қайтди. 2021 йилнинг иккинчи даврасини "Металлург"да ўтказган Давлатов 2022 йил Про лигада "Андижон", 2023 йил "Шўртан"да ўйнади. "Сидарё ФА" мавсумнинг иккинчи қисмида Абдулла Деҳқонов, Ихтиёр Маҳрамов, Жавоҳир Назарқулов, Хуршидбек Одилжонов ва Азизбек Болқибоев каби футболчилар билан бир қаторда Бобур Давлатовни ҳам қўшиб олганини эълон қилди. У Биринчи лиганинг 16-турида "Бухоро ФА" дарвозасига гол ҳам урди ва унда жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 



Бу футболчилар ўзимизнинг йигитлардир. Пайтида голларидан баҳраманд бўлганмиз. Шундай экан бугунги ҳолати, фаолиятига ҳам бефарқ бўлмаслигимиз лозимдир!

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика