RU

Последние новости

19:02Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Саудия Арабистонига қарши таркиби маълум  1 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  4 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  3 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  0 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  11 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  7 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  1 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  1 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  3 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  6 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0

Зоҳир Пиримов: “Олмалиқ” клубини тарк этдим, десам ҳам бўлади” Новости

Зоҳир Пиримов: “Олмалиқ” клубини тарк этдим, десам ҳам бўлади”

“Олмалиқ” клуби келаси йилги чемпионат баҳслари учун қишки йиғин машғулотларини бошлаб юборди.

Игорь Шквирин жамоани тарк этганидан сўнг, унинг ўрнига Виктор Кумиков таклиф этилди. “Кончилар” янги мавсумга тайёргарликни ушбу мураббий қўл остида ўтказмоқда. Лекин жамоа сардори Зоҳир Пиримов клуб машғулотларида қатнашмаяпти. Бунга, футболчининг “агар Игорь Шквирин жамоадан кетса, мен ҳам клубдан кетаман” деган гаплари сабаб бўлиши мумкин. 

“Айни дамда жамоа билан машғулотларда қатнашмаяпман. “Олмалиқ” клуби билан тузган шартномам шу йилнинг 30 декабрь куни ўз ниҳоясига етади. Айрим жамоалардан менга нисбатан қизиқишлар бўлмоқда. Лекин ҳозирча ҳеч ким жиддий таклиф билан чиқмади. “Олмалиқ” клубини тарк этдим, десам ҳам бўлади. Тўққиз йил бир жамоада тўп тепиб, кейин ушбу клубни тарк этиш жуда ҳам оғир. Юрагимнинг бир парчаси “Олмалиқ”да қолган. Қайси жамоага бориб қўшилишим янги йилдан сўнг маълум бўлади. Ҳозирча уйимда дам оляпман”, - дейди “Олмалиқ” жамоаси футболчиси Зоҳир Пиримов 

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика