RU

Последние новости

22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  0 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  5 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  1 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  5 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  18 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2

Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..." Новости

Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."

"Пахтакор"нинг ироқлик ҳимоячиси Заид Таҳсин сайтимизга кичик интервью берди.

"Суперлигадаги биринчи голимни урганимдан хурсандман. Жамоа менга кўп ёрдам бермоқда. Бугун ғалаба қозондик. Насиб қилса, яқинда клуб учун янги соврин ютамиз", – деди Заид Таҳсин.

- Ироқ терма жамоасининг ЖЧ-2026 тўртинчи босқич саралашидаги ўйинлари ҳақида фикр билдириб ўтсангиз...

- Бундан жуда афсусдаман. Бизга бор-йўғи битта гол етишмади. Насиб бўлса, БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз.

- Ироқ уч кунлик фарқ билан Индонезия ва Саудия Арабистони билан тўқнаш келди. Зич тақвим жамоага қанчалик ноқулайлик туғдирди?

- Биз дастлабки ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Сабаби беш кун вақтимиз бор эди, Индонезиядан кейин эса бор-йўғи уч кун вақт бор эди. Бир кун тикланишга ва бизда фақатгина икки кун қолди. Жисмоний жиҳатдан қийналиб қолдик. Саудия Арабистонидаги об-ҳаво ҳам жуда иссиқ эди. Энди буларнинг барчаси ҳақида гапиришнинг фойдаси йўқ. Барчаси ортда қолди. Кўпроқ меҳнат қилиб, мундиални кўзлаймиз. БААга қарши ўйин осон кечмайди, аммо биз ЖЧга чиқишни истаймиз.


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика