RU

Последние новости

16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  4 15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  2 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  5 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Таҳлил – футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  2 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  3 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  4 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  3 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  5

Зоҳид Абдуллаев ва Маъруф Муродов “Металлург” сафида кўрикдан ўтишмоқда Новости

Зоҳид Абдуллаев ва Маъруф Муродов “Металлург” сафида кўрикдан ўтишмоқда

Давралар оралиғидаги таътилдан қайтган “Металлург” футболчилари илгари хабар берганимиздек айни кунларда Чорвоқда ўқув-машғулот йиғинини бошлади.
Футболчиларга жисмоний машқлар билан биргаликда назарий жиҳатдан кўрсатмалар берилмоқда. Биринчи давра ўйинларида йўл қўйилган хатолар таҳлил этиляпти ва иккинчи даврада бундай камчиликлардан холи ўйин кўрсатиш борасида сабоқ берилмоқда. Ўз навбатида Бразилия майдонларида ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи ўйинлари кузатилмоқда, улардаги илғор тажрибалар, бетакрор комбинациялар ўрганилмоқда.

Клубда дастлабки ўзгаришлар содир бўлди. Жумладан, биринчи даврани “Металлург”да ўтказган Сардорбек Соибовга жавоб берилди. Ўз навбатида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида биринчи даврани ўтказган ҳужумчи Зоҳид Абдуллаев ва ярим ҳимоячи Маъруф Муродовлар бекободликлар сафида кўрикдан ўтишмоқда. Шунингдек, ёшлар таркибида ҳам мураббийлар ишончини оқлай олмаган бир қатор ўйинчилар билан хайрлашилди.

“Металлург”нинг  Чорвоқдаги йиғини 12 июлга қадар давом этади. Шундан сўнг жамоа Чирчиқ шаҳридаги базасига қайтиб келади ва бевосита кўрик учрашувларига эътиборни кучайтиради. Назорат ўйинлари ҳақида кейинги сафар батафсил маълумот берамиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика