"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади
27 авг 09:25
Новости
"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади
"Нефтчи"нинг футзал жамоаси мавсум олди таркибни кучайтириш бўйича ишларни давом эттирмоқда.
Нефтчи" футзал жамоамиз икки нафар бразилиялик легионер билан шартнома имзолашга эришди.
"Хендриус да Силва, амплуаси ҳимоячи. 1991 йилда Бразилиянинг Кахиас до Сул шаҳрида таваллуд топган. "Cианорте Футзал" жамоасида фаолият юритган, миллий ва халқаро футзал тажрибасига эга бўлган Хендриус жамоамиз билан 2025/26 йиллар мавсумига мўлжалланган шартномага имзо чекди.
Рафаел Фелипе Ортиз де Оливейра, амплуаси ҳужумчи. 1989 йилда Бразилиянинг Сантос шаҳрида туғилган.Жамоамизга келишдан олдин АМФ Марау клубида тўп сурган ва Рафиния тахаллуси билан танилган ушбу ўйинчи "Нефтчи" билан 2025/26 йил футзал мавсуми учун шартнома имзолади", -деб хабар бермоқда "Нефтчи" матбуот хизмати.


Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии