RU

Последние новости

11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  1 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  3 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  14 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  2 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  9 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  10 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  28 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  28 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  78

Таҳлил – футбол кўзгуси... Новости

Таҳлил – футбол кўзгуси...

Жорий йилнинг май ойида Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) баҳолаш комиссияси "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрганди.

Ўшанда инфраструктура, болалар учун яратилган шарт-шароитлар, шунингдек, Таҳлил бўлими билан яқиндан танишган ишчи гуруҳ аъзолари академия фаолиятига юқори баҳо беришган эди. Хўш, бугунги замонавий футбол аналитикасининг иш йўналиши нималардан иборат? Шу ва бошқа бир қатор саволларга жавоб топиш мақсадида "Бунёдкор" футбол академияси Таҳлил бўлими етакчи мутахассиси, олий тоифали ҳакам Олимжон Абдувасилов билан суҳбатлашдик.

- Яқинда Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) мутахассислари томонидан ўтказилган текширув жараёнида "Бунёдкор" футбол академияси ишини алоҳида таъкидлаб ўтишган эди... 

- Саволингизни тушундим. Ўшанда академиядаги болалар ётоқхонаси, спорт заллари, сув ҳавзаси, тиббиёт, психология, таҳлил бўлимлари, спорт бўлимидаги мураббийларга яратилган шароитларни кўздан кечирган ОФК ишчи гуруҳи аъзолари академия фаолиятига юқори баҳо берган эди. Қолаверса, "Бунёдкор" футбол академияси жамоаси халқаро "икки юлдуз" мақомини муносиб ҳимоя қила олди. Талаб қилинган барча меъёрий ҳужжатлар белгиланган тартибда тақдим этилгани алоҳида таъкидлаб ўтилганди. Умуман олганда, бугунги кунда "Бунёдкор" футбол академиясида бир қатор тажрибали мутахассислар ва малакали мураббийлар самарали меҳнат қилишмоқда. Масалан, таниқли футбол менежери Баҳром Давлатов, академия директори Шавкат Саидов келиши биланоқ ижобий ўзгаришлар кўзга ташланди. 

- Футбол таҳлилининг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?

- Таҳлил жаҳон футболида янги соҳа саналади. Тўғри, Европа давлатларида жараён анча олдинга илгарилаб кетган. Бугунги кунда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти юртимизда футбол аналитикларини тайёрлаш борасида кенг кўламли ислоҳатларни амалга оширмоқда. Энди саволингизга қайтадиган бўлсам, мамлакатимизда биринчи бўлиб, "Бунёдкор" футбол академияси қошида Аналитика бўлими ташкил этилди. Табиийки, ушбу ташаббус орқали нафақат академиянинг ички ривожланиши, балки миллий футбол тизимида замонавий, рақамли ва илмий ёндашувларни умумлаштиришдаги улкан қадам ташланди, десак асло муболаға бўлмайди. Аналитика бўлими иши фақатгина видеотаҳлил билан чекланиб қолмайди. У бир қатор илмий ва стратегик вазифаларни ҳам бажаради:

- Маълумотлар асосида қарор қабул қилиш – pressing intensity, югуриш масофалари, паслар аниқлиги, тўпга эгалик вақти каби кўрсаткичлар орқали мураббий қарорларини рақамлар билан қувватлаш.

- Индивидуал профиллар – ҳар бир футболчи учун шахсий ривожланиш картаси ишлаб чиқилиб, унинг ўсиш динамикаси доимий назорат қилинади.

- Жароҳатларни олдини олиш – жисмоний юкламаларни тўғри тақсимлаш учун спорт тиббиёти ва физиология соҳасига оид маълумотлар таҳлил қилинади.

- Рақибни ўрганиш – ҳар бир рақиб жамоа учун махсус тактик ҳисобот тайёрланади. Бу “Бунёдкор”га рақибнинг кучли ва заиф нуқталарини олдиндан ўрганиш имкониятини беради.

- Электрон маълумотлар базаси – Академиядаги барча ўйинчиларнинг индивидуал статистикаси ва ривожланиш динамикаси электрон форматда сақланади.

- Белгиланган тартиб асосида ҳар бир ёш футболчи ҳар чоракда жисмоний тайёргарлиги бўйича синовлардан ўтади.


- Аналитика соҳасини янада оммалаштириш учун ижтимоий тармоқ манбаларидан ҳам фойдаланиладими?

- Шундай. Жумладан, Аналитика бўлими иш самарадорлигини таъминлаш йўлида бир қатор замонавий платформалар мавжуд:

LiveTagPro — ўйиннинг реал вақтида эпизодларни белгилаш, тактик вазиятларни таҳлил қилиш ва рақиб ҳаракатларини ўрганиш имконини беради.

Movavi — мураббийлар ва футболчилар учун таҳлилий видеороликлар, ўқув кўргазмалари ва интерактив материаллар тайёрлаш воситаси сифатида хизмат қилади. 

CapCut — тезкор видеонарезкалар тайёрлаш орқали футболчилар ва мураббийларга ўйиндан сўнг дарҳол визуал фикр-мулоҳаза тақдим этиш имкониятини беради.

"Бунёдкор" футбол академияси ўз аналитика маркази орқали - Европа ва Осиё клубларининг илғор методологияларини маҳаллий шароитга мослаштириш ишлари жорий этиляпти. Хорижий академиялар билан ҳамкорликда қўшма таҳлил ва маълумот алмашиш лойиҳалари йўлга қўйилиши режалаштирилган. Замонавий технологиялар ёрдамида ҳар бир ўйиннинг деталлаштирилган таҳлили амалга оширилади, футболчиларнинг индивидуал хатолари ва кучли жиҳатлари аниқланади, мураббийлар штаби учун эса аниқ тактик тавсиялар ишлаб чиқилади. Яна шуни қўшимча қилиш лозимки, Ўзбекистонда илк бор «Data-driven football» — рақамлар ва маълумотларга асосланган футбол модели шакллантирилмоқда. Бу эса ёш футболчиларнинг халқаро стандартларга мос тарзда ўсишига замин яратади ва келажакда миллий терма жамоаларимизнинг рақобатбардошлигини оширади. Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, "Бунёдкор" футбол академияси анъана ва инновацияни уйғунлаштириб, мамлакатимизда футболни янги босқичга олиб чиқмоқда. Аналитика бўлими эса бу йўлдаги стратегик марказ сифатида келажакда нафақат Академия, балки бутун Ўзбекистон футболи учун асосий илмий-тадқиқот ва таҳлил платформасига айланиши кутиляпти. 

- Футбол аналитикаси жамоаларнинг тактик ҳаракатида ўзгаришлар бўлишига олиб келяптими?   

- Футбол академиясида амалга оширилаётган таҳлил ва инновацион ёндашувлар жамоаларнинг ўйин сифатига ижобий таъсир кўрсатяпти. Ҳар бир ўйиндан сўнг олиб бориладиган чуқур таҳлил, хатоларни бартараф этиш ва тактик тавсияларни машғулот жараёнларига жорий қилинмоқда.

Бугунги кунда футболчиларнинг техник ва тактик жиҳатдан ривожланиши, тезкор қарор қабул қилишда  барқарор ўсиш кузатилмоқда. Бу эса Академияда йўлга қўйилган замонавий таҳлил тизимининг самарадорлиги яққол билиняпти. Таъкидлаш жоизки, 2025 йилнинг то шу кунига қадар Академиямиз тарбияланувчиларининг расмий учрашувларда ўтказган 100 дан ошиқ учрашувлари видоетасвирга олинди. Ҳар бир ўйин учун аналитик маълумотлар тайёрланиб, мураббийларга тақдим қилинди. Ўз ўрнида, жамоалар билан ҳаморликда баҳслар видеоси ўзаро таҳлил этилди. Умуман олганда, аналитикани рақамларга асосланган футбол кўзгуси деб биламан. Ҳар бир ёш футболчининг оддий муаммосидан тортиб то эришган юқори натижаларнинг барчаси рақамларда кўрсатилади. Яна шуни қўшимча қилиш лозимки, ёш футболчиларга ҳакамлик масаласи ва ўйин қоидаларидаги ўзгаришлар бўйича ҳам семинарлар уюштириляпти. 

- Мураббийлар асосан қайси йўналишлар бўйича сизларга мурожаат қилишмоқда? 

- Аксарият ҳолатларда учрашув давомида юзага келган хавфли вазиятлар борасида батафсил маълумотлар беришимизни сўрашади. Айтайлик, қай тарзда футболчи огоҳлантириш олди ёки қандай ҳолатда хатоликка йўл қўйди? Уюштирилган ҳужум тактик жиҳатдан тўғри амалга оширилдими ва ҳаказо. Мураббийларнинг мурожаатлари уларнинг профессионал ёндашуви ва замонавий футбол тенденцияларига мослашиш истагини акс эттиради. Бу жараён футболчиларнинг индивидуал ўсишига, жамоанинг умумий самарадорлигига ва мусобақаларда барқарор натижаларга эришишга хизмат қилмоқда.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика