RU

Последние новости

00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  5 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  7 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  2 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  21 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  9 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  4 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  2 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  3 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  62

Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади" Новости

Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"

Пролига 13-туридан ўрин олган "Арал" - "ФарДУ" (2:0) учрашувидан сўнг "Арал" жамоаси бош мураббийи Неъматилло Қутибаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Жуда оғир баҳсни ўтказдк. Тўғрисини айтсам, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ҳаракат қилди. Уларда кўп имконият бўлди, биз эса айниқса ўртада бир неча бор тўп йўқотдик. Агар юқори натижани ўйласак, бундай ўйнамаслигимиз керак бўлади.


- Рақибнинг аввалги ва ҳозирги ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Мавсумнинг иккинчи ярмидаги "ФарДУ" биринчи даврадаги жамоадан фарқ қилиши кўриниб турибди. Аввалги иккита баҳс бизнинг назоратимиз остида кечганди. Энди бўлса устунлик "ФарДУ" томонга ўтгандек. Бизга омад кулиб боқди деб ўйлайман.


- Саламат Қутибаев билан Иззатулла Қутибаев эрта алмаштирилди. Бу нима билан боғлиқ?

- Саламат сариқ карточка олди ва ўйиндан келиб чиқиб уни алмаштирдик. Иззатулла эса бироз чарчаб қолди.


- Кейинги учрашув 20 кундан сўнг бўлади. Бу борада нима дея оласиз?

- Бу ҳақда ҳамма мураббийлар гапиряпти. Тақвим шундай экан, иложимиз йўқ. Жамоани 14 сентябрь куни бўладиган "Олимпик" билан ўйинга тайёрлаймиз.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика