RU

Последние новости

08:48Sofascore. Ашурматов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:21Ўзбекистон U-23 ва U-21 терма жамоалари таркибида биттадан ўзгариш содир бўлди  0 08:10МЛС. "Интер Майами" иродали ғалаба қозонди. Месси гол урди, Алба 89-дақиқада ҳал қилувчи голга ассистентлик қилди  1 07:53Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:25А Серия. "Ювентус" ва "Лацио" йирик ҳисобда мағлуб бўлди. "Интер" эса сафарда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  1 05:25Алиқулов расман терма жамоамизнинг март ойидаги ўйинларида ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига ким чақирилгани маълум  27 03:57Иван Бошкович: "Ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлиш аламли, мен кўпроғини кутгандим"  4 03:36"Манчестер Юнайтед"нинг "Орзулар театри": "Олд Траффорд" тарихи (мутолаа учун)  1 03:20Сергей Лушан: "Ўйиннинг сўнгги қисмида фаоллашишимиз тактика билан боғлиқ ҳолат эди"  7 03:04АПЛ. "Манчестер Юнайтед" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 03:02Ла Лига. "Барселона" "Атлетико"ни даҳшатли камбэк эвазига мағлуб этди  186 01:39Педру Морейра: "Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз"  7 00:31Иско АПЛга йўл олиши мумкин  5 23:48Журналист Элиас: "Бюджети 1,1 млрд евро бўлган "Реал" устози Анчелотти 72 соатлик танаффуссиз ўйиндан шикоят қилди. Бюджети 200 млн евродан кам бўлган "Бетис" ҳозиргача 11та шундай ўйин ўтказди"  18 23:33Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"  12

Зоҳид Абдуллаев "Геннадий Красницкий клуби" аъзосига айланиши мумкин Новости

Зоҳид Абдуллаев "Геннадий Красницкий клуби" аъзосига айланиши мумкин

“Металлург” жамоасининг сермаҳсул ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев янги рекордини ўрнатиши кутиляпти.

Гап шундаки, у тез орада, эҳтимол келаётган турдаёқ кучлилар сафида киритган ўз голлари сонини 100 тага етказиши мумкин. Бу билан Зоҳид Абдуллаев “Геннадий Красницкий” клубининг 31-аъзосига айланади. Бугунгача Зоҳид Абдуллаевнинг Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги баҳсларида киритган жами голлари сони  98 тани ташкил этади. Шулардан 68 тасини у миллий чемпионат ўйинларида киритган.

Зоҳид Абдуллаев Бекободнинг “Металлург” жамоасида 2010 йилги мавсумдан эътиборан тўп суриб келади. Оралиқда икки мавсум (2013 йили “Насаф”, 2014 йили “Нефтчи”) бошқа жамоалар шарафини ҳимоя этди. Бекободдан ташқарида фаолият юритиш Абдуллаевга унчалик ёқмаган. Қаршида у голлари сонини 5 тага оширган бўлса, Фарғонадан умуман қуруқ қайтган. Ўзининг энг гуллаган даврини эса металлурглар шаҳрида ўтказган ва ҳозиргача маҳаллий мухлислар ёқимтойи бўлиб келаётган Зоҳид Абдуллаевга бу йилги мавсумни ҳам сермаҳсул ўтказишини тилаймиз.

Ўз навбатида яна бир маълумотни айтиб ўтмоқчимиз. Турли йилларда “Металлург”да ҳам ўйнаган ва 100 лик давондан ошган футболчилардан Улуғбек Мирхолдиршоев (1999 йил), Фарид Хабибулин (2003), Мухтор Қурбонов (2005-2006) тўп суришган ва ўз ҳисобларига голлар ёзиб қўйишган. Айни пайтда эса 164 та гол билан 12-поғонада бораётган Сервер Жепаров бу йилдан эътиборан бекободликлар шарафини ҳимоя этаяпти. Зоҳид Абдуллаев “Геннаддий Красницкий клуби”га аъзо "Металлург"нинг бешинчи футболчиси бўлади.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика