Златан Ибрагимович келажаги ҳақида фикр билдирди
02 апр 2020 12:20
Новости
Златан Ибрагимович келажаги ҳақида фикр билдирди
"Милан" форварди Златан Ибрагимович мавсум сўнггида фаолиятини якунлаши мумкинлиги билан боғлиқ миш-мишларга изоҳ берди.
38 ёшли швецияликнинг "россонерилар" билан тузган шартномаси 2020 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
"Кўрамиз, ҳали нимани истаётганимни ҳам билмайман. Италия - менинг иккинчи уйим, "Сан-Сиро"да ўйнаш ажойиб. Айнан итальянларнинг футболга бўлган иштиёқи менга етмаётганди.
Мен янада ривожланишни хоҳлайман, аммо нафақат ўзим ҳақимда, балки атрофимдаги нарсалар, жумладан оилам ва бахтим ҳақида ўйлайман. Футбол - карьера, аммо ҳаётда бошқа кўп нарсалар ҳам бор.
Мен янги нарсаларни ўрганишни, инсон сифатида ривожланишни ва буни атрофдагиларимга етказишни хоҳлайман", - дейди Златан.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии