Златан: "Бу 10-11 йил олдинги "Милан"дан кескин фарқ қилади"
11 июл 2020 14:45
Новости
Златан: "Бу 10-11 йил олдинги "Милан"дан кескин фарқ қилади"
"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович ҳозирги жамоани Массимилиано Аллегри қўл остида "скудетто"ни ютган жамоа билан таққослади.
"Бу 10-11 йил олдинги "Милан"дан кескин фарқ қилади. Бу умуман бошқа ташкилот, улар бошқа иш қилишади ва жамоа ҳам бошқача. Эҳтимол, ҳозир бошқа мақсадлар бордир. Мен илгани яшаган "Милан" ҳали ҳам миямдан кетмайди, аммо мен фарқни яхши тушунаман.
Бундан ташқари, биз тўхтаб, ўтмиш ҳақида ўйламаслигимиз керак. Аксинча, келажак ҳақида ўйлаб, аввалги даражага қайтиш учун қўлимиздан келган барчасини қилишимиз керак", - дейди Ибра.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 13та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 3та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии