"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!
04 дек 2025 14:47
Новости
"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!
"Милан" клубининг собиқ вице-президенти Адриано Галлиани Роналдиньо сабаб Массимилиано Аллегри билан юзага суҳбатлари ҳақида гапириб ўтди.
"Аллегри ҳар куни менга қўнғироқ қилиб, Роналдиньонинг машғулотга кеч келаётганидан, тунги ҳаётга берилиб кетганидан ва деярли ухламаслигидан шикоят қиларди.
Бир куни у одатдагидан ҳам баттар жаҳли чиқиб қўнғироқ қилди. "Тамом, сабрим тугади! Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди," - деди.
Мен тушунмай қолдим ва сўрадим: "Машғулотга эрта келганининг нимаси ёмон? Ахир сиз хоҳлаган нарса шу эмасми?"
У эса жавоб берди: "У вақтида келди… лекин тўғри тунги клубдан келган".

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии