RU

Последние новости

18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  3 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   6 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  1 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  40 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  2 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2

ЖЧ-2014 олдидан. Аргентина мураббийи: “Бразилия ҳар доим биринчи рақамли бўлган” Новости

ЖЧ-2014 олдидан. Аргентина мураббийи: “Бразилия ҳар доим биринчи рақамли бўлган”

Жаҳон чемпионати бошланишига борган сари кам вақт қоляпти.
Мутахассислар фаворитлар қаторига Аргентинани ҳам тилга олишяпти. Яқинда ушбу жамоа бош мураббийи Алехандро Сабелла матбуотга интервью бериб, Бразилияда бўлиб ўтадиган мундиал борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-   1998 йилги жаҳон чемпионатида сиз Даниэль Пассареллага ёрдам берган эдингиз. Шундан бери нима ўзгарди?
-   Ўшанда ёрдамчи эдим, ҳозир эса бош мураббийман. Бу эса босим жуда катталигини билдиради. Олдин бош мураббийга яқиндан ёрдам берган бўлсам, ҳозир ўзим мустақил қарор чиқаришга мажбурман.
 
-   16 йил олдинги мундиалдан қандай хотиралар қолган?
-   Ўшанда бизда бир қатор муаммолар бўлганди. Голландия Югославияни пенальтилар сериясида мағлуб этгач, эртаси куни биз Англияни пенальтилар бўйича ютганмиз. Уч кун ўтиб эса Голландия билан 30 даража иссиқда ўйнашимизга тўғри келган, натижада ўз ўйинимизни намойиш эта олмагандик. Агар яна шунда   й иссиқда тўп суришимизга тўғри келса, бу сафар бошқача ҳаракат қилмоқчимиз.

-   Икки йил олдин интервью берганингизда Испания ва Германияни жаҳоннинг энг кучли термалари деб айтгандингиз. Ҳозир ҳам шу фикрдамисиз ёки бу рўйхатга Бразилияни ҳам қўшдингизми?
-   Ҳозир Бразилия ҳам Испания ва Германия даражасига чиқиб олди. Улар Конфедерациялар Кубогида жуда яхши ўйин кўрсатишди. Умуман олганда, Бразилия ҳар доим биринчи рақамли жамоа бўлиб келган. Бразилия - жаҳоннинг беш карра чемпиони, шунинг ўзиёқ уларга берилган баҳо.
 
-   Жаҳон чемпионатига борадиган якуний рўйхатни тузгандан кейин мундиалга бора олмайдиган ўйинчиларга буни қандай тушунтирасиз?

-   Бундай вазиятда мураббийга ниҳоятда оғир. Ахир Аргентинада яхши футболчилар кўп, бироқ жаҳон биринчилигига ҳамма ҳам бора олмайди. Ўз вақтида ўзим ҳам футбол ўйнаганман ва мусобақадан четда қолиб кетиш нима эканлигини жуда яхши биламан. Ўйлайманки, профессионал футболчи бундай вазиятни яхши тушунади.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика