RU

Последние новости

12:56"Қўқон-1912" "Пахтакор" футболчиси учун курашга қўшилди  1 12:32​"Ал Насср" Қаршига келади  6 12:08Эшитдик-да! Эрон клуби Рустам Ашурматовни сотиб олди  2 11:39Куртуа КЖЧ танқидчиларига жавоб қайтарди  3 11:16Ака-ука қарама-қаршилиги бўлмайди. Жоб Беллингем "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 10:50А Сериянинг энг яхши тўпурари Саудияга кўчиб ўтиши мумкин  1 10:23Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  1 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  1 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  3 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  5 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  2 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  1 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  59 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  4 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  2

Жамоалардаги ўзгаришлар: Кимга фойда-ю, кимга зарар? "Навбаҳор" Новости

Жамоалардаги ўзгаришлар: Кимга фойда-ю, кимга зарар? "Навбаҳор"

"Андижон" клубидаги ўзгаришлар ҳақида мақолани тақдим этгандик.
"Андижон"дан сўнг навбат "Навбаҳор"га.

Наманганда ҳам ишқибозлар футболни жуда севишади. “Навбаҳор” юқори ўринларда юрган йиллари стадионга камида 20 минг мухлис келарди. Бироқ вақт ўтиши билан жамоа ўртамиёнага, кейин эса олий лигада қолиш учун курашадиган клубга айланди. Оқибатда ишқибозлар аввалгидек эътибор бермай қўйишди. Лекин ҳозир ҳам кетма-кет ғалабалар қўлга киритилган пайтда стадионда томошабинлар сони бирданига кўпаяди. Мухлислар севимли жамоаларининг аввалгидек юқори савияда ўйин намойиш қилишини исташади. Афсуски, “Навбаҳор” бир неча йиллардан буён ўзгаришлар кўп содир бўладиган жамоага айланди қолди. Ҳар мавсум арафасида ўндан ортиқ футболчиларнинг келиши ва кетиши оддий ҳолга айланиб улгурди. Айнан шу энг ёмон ҳолат. Чунки жамоада анъаналар йўққа чиқиши билан унинг мавқеига путур ета бошлайди. Наманганда иқтидорли ёшлар кўп, бироқ уларнинг аксарияти охирги йилларда бошқа жамоалар сафида ўйнашни маъқул топишмоқда. Ҳеч йўғи клуб тарбияланувчилари орасида юқори савияда ўйнайдиганлари етишиб чиқмаяпти.

2014 йилги чемпионат бошланиши олдидан 14 нафар янги футболчи “Навбаҳор” таркибига келиб қўшилди. Уларнинг 6 нафари “Гулистон”, 3 нафардан “Бухоро” ва “Нефтчи”нинг собиқ аъзоларидир. Ҳозирча Бахтиёр Ашурматов таркибга жалб қилган ўйинчилар ўзларидан ёмон таассурот қолдирмаяпти. Ашурматов камтарона бюджет ва энг яхши саналмаган футболчилар билан бинойидек ўйин кўрсатиш мумкинлигини ўтган йили “Гулистон”даги фаолияти орқали исботлади. Балки, Наманганнинг бош жамоасини ҳеч бўлмаганда ўртамиёна даражага олиб чиқишни уддалар. Айтганча, “Навбаҳор”ни 2013 йил жамоа сафида майдонга тушган 16 нафар ўйинчи тарк этган! Ўзгаришлар рақами 30га тенг. Бунинг қандай самара беришини ўйинлар давомида кузатиб борамиз. 



“НАВБАҲОР”
Келди                                     Қаердан

Хуршид Хўжаев                      “Гулистон”
Дониёр Усмонов                     “Гулистон”
Дурбек Умаралиев                 “Сўғдиёна”
Раҳматилло Бердимуродов   “Насаф”
Юрий Рижко                            “Бухоро”
Шукур Пўлатов                        “Нефтчи”
Тоҳир Шамсиддинов              “Гулистон”
Мансур Саидов                       “Нефтчи”
Бахтиёр Ёқубов                      “Нефтчи”
Алишер Маҳмудов                   “Бухоро”
Элёр Жаҳонов                        “Гулистон”
Роббим Ҳасанов                     “Гулистон”
Отабек Валижонов                 “Бухоро”
Шаҳбоз Эркинов                    “Олмалиқ”

Жамоани тарк этганлар (2013 йил ўйнаган таркибдан): Рўзимбой Аҳмедов, Абдураззоқ Жўраев, Виктор Мочалов, Леонид Кошелев, Жаҳонгир Меҳмонов, Рустам Аъзамов, Темур Султонов, Павел Леус, Александр Лупашко, Акрам Баҳриддинов, Денис Романенко, Виталий Почуев, Абдумажид Тоиров, Абдуазиз Султонов, Оятилло Муҳиддинов, Аюбхон Гаппаров.

Наманганда бу йил деярли янги жамоа шакллантириляпти. Лекин буни “Андижон” билан таққосласак, “Навбаҳор”даги вазият анча яхши. Ҳар ҳолда, жамоа камида ўз майдонида исталган жиддий рақибга муаммо яратади. Буни “Насаф” билан учрашувда Ашурматов шогирдлари исботлаб улгуришди. Йилдан-йилга ўзгаришлар сони, ижарага олинган футболчилар сонини камайтириб бориш орқали жамоани яна юқори савияга олиб чиқса бўлади. 2012 йилги таркибдан 9 нафар футболчи ҳамон наманганликлар шарафини ҳимоя қилмоқда. Ўша ўйинчиларнинг барчаси маҳаллий футболчилардир. Демак, уларга эътибор бериш ва имконият тақдим қилиш ҳеч қачон зарар келтирмайди. Янги стадион ишга туширилгач, бу борада “Навбаҳор”да янада олдинга силжиш кузатилишига умид қиламиз.

2012 йилги таркибдан қолган футболчилар: Дурбек Умаралиев, Қаҳрамон Муҳаммаджонов, Алишер Маҳмудов, Илҳом Бойдадаев, Азим Аҳмедов, Аъзам Алиев, Собир Ҳамидов, Ғайрат Жўраев, Абдумалик Абдуллаев.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика