RU

Последние новости

17:27Суперлига. "Навбаҳор" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  3 17:01Футзал. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:09"Арсенал"нинг янги мавсумдаги сардори ким бўлади?  1 15:33"Барса" Рэшфордни рўйхатдан ўтказди. МЮдан ижарага олинган ҳужумчи 1-турда "Мальорка" билан ўйнаши мумкин  5 15:02МЮ 115 млн фунтлик трансфердан воз кечди  4 14:31"Галатасарой" Эдерсоннинг трансфери бўйича "Ман Сити" билан расмий музокараларни бошлади  3 14:00Игорь Шквирин: "Бизга хорижлик мураббий керакми-йўқми? Қарорни ҳозир қабул қилиш лозим. Кападзеда тажриба кам, аммо..."  28 13:30Суперлига. "Нефтчи" учун Наманган — "қўрқинчли" маконми?  11 13:16"Рома" Конени "Интер"га сотмайди. Гасперини хавбекка умид қилмоқда  0 12:45Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон УЕФА кубогини қўлга киритган мураббийга таклиф билан чиқди  91 12:32Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасида қолиши керакми? Алишер Никимбаевнинг фикри  22 12:01"Пахтакор" "Сўғдиёна"ни қийинчиликсиз мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 11:40"Бавария" Симонсни сотиб олмоқчи  0 11:05Павар Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 10:41Люпчо Дориев "Пахтакор"га қарши ўйин, голсиз серияси ва нега 14-рақамни ёқтириши ҳақида гапирди  2

Зайниддин Тожиев: Бугунги дербида “Локомотив” рақибдан устунроқ кўринмоқда Новости

Зайниддин Тожиев: Бугунги дербида “Локомотив” рақибдан устунроқ кўринмоқда

“Бунёдкор” – “Локомотив” жамоалари ўртасидаги навбатдаги “Тошкент дербиси” бошланишига ҳам бир неча соат қолмоқда.

Ўз вақтида “темирйўлчилар” жамоаси сафида мазмунли ўйин намойиш этиб, бир қатор дербиларда мухлислар олқишига сазовор бўлган собиқ футболчи Зайниддин Тожиев мазкур ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- “Бунёдкор” жамоаси эндиликда Миржалол Қосимов бошчилигида секин-аста янгича ўйинни шакллантириб бормоқда. Лекин бугунги баҳсда “Локомотив”ни рақибдан бироз устунроқ, деб ўйлайман. Ўзи аслида дербига тайёргарлик одатда бироз бошқачароқ бўлади. Мен футбол ўйнаган пайтда ҳам шундай эди. “Бунёдкор”га қарши кечган бир нечта дербиларда иштирок этганман.



Дербида жамоа ютадими ёки ютқазадими, барибир кураш сўнгги секундларга қадар кечади. “Бунёдкор” билан бўлган дербилардан ёдимда сақланиб қолгани – 2012 йилда ушбу жамоани 3:1 ҳисобида мағлуб этганимиз. Ўшанда Артурас Фоменко 2 та гол киритганди. Адашмасам, Артурас “Бунёдкор”га қарши деярли ҳар бир ўйинида гол киритишга муваффақ бўларди.

Умуман олганда, дербида ғалабага эришиш ҳар қачон ҳам муҳим бўлган. Шу сабабли бугун ҳам ўйин жуда шиддатли ва қизиқарли тарзда кечишига аминман, - дейди Тожиев.

Таъкидлаш жоизки, Зайниддин Тожиев 2011—2013 мавсумларда “Локомотив” шарафини ҳимоя қилган.

"Локомотив" матбуот хизмати

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика