RU

Последние новости

16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  1 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  0 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  1 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  9 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  9 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  10 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  3 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6

"Ювентус" Роналдунинг ўрнига олиб келган ПСЖ ҳужумчиси ҳақида Новости

"Ювентус" Роналдунинг ўрнига олиб келган ПСЖ ҳужумчиси ҳақида

Турин клуби мухлислари Мойзе Кинни яхши танишади, лекин у энди аввалги Мойзе эмас.

Роберто Манчини Мойзе Кинни ўтган куздан миллий терма жамоага чақирмай қўйди – бўлажак жаҳон чемпионати саралаш босқичининг дастлабки учрашувларида қахрамонимиз иштирок этмади.

Шундай бўлсада, Манчо ОАВда Кин ҳақида илиқ фикрларни билдирарди: "ПСЖ клубига ўтиш хавфли бўлиши мумкин эди, у ўйин амалиётисиз қолиб кетиши ҳеч гап эмасди. Бироқ у Неймар, Мбаппе ва Ди Мария билан бир жамоада анчагина кўп ўйнамоқда, қўшимчасига, гол ҳам уряпти. Бу мен аввалроқ айтган гапларимга исбот бўла олади: агар сиз иқтидорли бўлсангиз, кучли футболчилар билан бирга янада ўсишга эришасиз, акс ҳолда – йўқ бўлиб кетасиз".

Май ойи охирида Мойзе Сан-Маринога қарши беллашувни асосий таркибда бошлади. Италия 7:0 ҳисобида зафар қучди, лекин Манчини Кинни танаффусда алиштиришга қарор қилди ва уйига жўнатиб юборди. Кейинроқ Италия зафар қучган "Евро"га Жакомо Распадори йўл олди. Ўшанда нима бўлганини, аслида гап нимадалигини ҳеч ким айтмади ҳам, бирор кимса билолмади ҳам, лекин газеталарда мураббийга футболчининг ҳаракатлари маъқул келмагани – ҳужумчи ўртоқлик учрашувида етарлича иштиёқ билан ўйнамагани, астойдил меҳнат қилмагани ҳақида ёзишди.

"Европа чемпионатини телевизор қаршисида томоша қилиш осон бўлмади", – тан олади Кин. Сентябрь ойида унинг фаолиятида яна бир кескин бурилиш содир бўлди. Мойзе "Ювентус" ва Италия термасига қайтди. Литва термасига қарши ўйинда у ҳужумнинг чап қанотида майдонга тушди ва рақиб ҳимоясининг "додини бериб", иккита гол уришга муваффақ бўлди.


"Мистер барчаси ўзимга боғлиқлигини айтади. Мен ишлашда давом этяпман, жумладан, психологик томондан ҳам. Мен терма жамоага бошқача менталитет ва мақсадлари билан қайтдим. ПСЖ сафида ўтган бир йил менга катта ёрдам берди, буюк футболчилар билан бирга меҳнат қилдим", – дейди Мойзе.

"Барча муаммолар – унинг бошида, – дадиллик билан айтади Манчини. – У кучли, тезкор, қанотда ҳам, марказий ҳужумчи нуқтасида ҳам бирдек ўйнай олади. Ишга жиддий муносабатда бўлса, унинг келажаги ёрқин бўлиши мумкин. Аммо асосийси Кин футболчи фаолияти у қадар узоқ бўлмаслигини унутмаслиги зарур. Лаҳзадан унумли фойдаланиш лозим". 




Распадорининг вазияти нисбатан оддий, у – "Сассуоло"нинг асосий ҳужумчиси ҳисобланади ва катта эҳтимол, ўсишда давом этади. Кин учун эса назаримизда, "Ювентус"да бошланган мавсум – фаолиятидаги энг муҳими бўлади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика