"Ювентус" футболчиси Бекхэмнинг клубига ўтади
10 авг 2020 19:17
Новости
"Ювентус" футболчиси Бекхэмнинг клубига ўтади
Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Блез Матюиди фаолиятини АҚШда давом эттириши кутилмоқда.
33 ёшли футболчининг кейинги жамоаси MLS вакили "Интер Майами" бўлади. Хабарингиз бор, ушбу клуб Давид Бекхэмга тегишли. Футболчи бугун Парижда янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Матюидининг "Ювентус" билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унинг йиллик маоши 3,5 млн еврони ташкил қилади.
Комментарии