Юпп Хайнкес "Бавария" бош мураббийи сифатидаги илк матбуот анжуманида нималар деди?
09 окт 2017 15:26
Новости
Юпп Хайнкес "Бавария" бош мураббийи сифатидаги илк матбуот анжуманида нималар деди?
"Бавария"дан миннатдорман. Бу клуб менинг мураббийлик фаолиятим учун трамплин вазифасини бажарган. Айнан шу нарса сабаб қайтишга қарор қилдим. Қийин вазиятга қарамай, ишончим комилки, жамоа яқин орада ўзини кўрсата олади.
Биринчи навбатда, мен таҳлил қилиб чиқишим керак. Сўнгги 10 йил ичида жамоа ажойиб натижалар кўрсатди. Ўйин Лам, Швайнштайгер, Боатенг, Нойер, Рибери, Роббен, Мюллер ва Алонсо каби футболчилар атрофида қурилди. Бизнинг футболчилар ҳақиқий профессионаллардир. Мен яна кучли жамоа яратишим керак. Жамоа яхши натижалар кўрсатишни бошлаши лозим.
Биз ўз олдимизга катта мақсадлар қўйишимиз керак. Айни пайтдаги асосий ва дастлабки вазифамиз - бошқача ўйин кўрсатиб, ғалабалар қозониш.
Бу қарорга келиш осон бўлгани йўқ. Мен шаҳсий ҳаётда жуда фаолман. Лекин, аёлим ва қизим мени қўллаб-қувватладилар ва буни уддалай олишимни айтишди. Жисмоний ва рухий томонлама мен тайёрман.
Мен жамоадаги вазиятни юмшатмоқчиман. Футболчилар яна ўз ритмларига тушиб олишлари керак. Йигитлар ўз кучларига яна ишона бошлашлари жуда муҳим.
Жамоада савия ва салоҳият бор. Мен буни юзага чиқаришим керак", - дейди Юпп Хайнкес.
Комментарии