RU

Последние новости

02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  13 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  8 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  30 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  40

“Ёзёвон” ўз майдонида "Зомин"ни мағлуб этди (тўлиқ шарҳ) Новости

“Ёзёвон” ўз майдонида "Зомин"ни мағлуб этди (тўлиқ шарҳ)

ПРО-лиганинг 7-турида “Ёзёвон” клуби ўз мухлислари қаршисида Жиззах вилоятининг Зомин клубини қабул қилди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди. Дастлабки дақиқаларда “Ёзёвон” футболчилари ташаббусни қўлга олган бўлса, орадан бир оз ўтиб вазият тенглашди. Беллашувнинг 11-дақиқасида “Ёзёвон” жамоасининг ҳужуми самара берди.  Мезбонлар сардори Зохид Исмоилов тўпни рақиб дарвозасининг олис пастки бургчагига йўллаб, ҳисобни очди. Голдан руҳланган Ёзёвонликлар яна бир неча бор  ҳужумлар уюштирган бўлсаларда, вазиятлар гол билан якунланмади. Биринчи бўлимнинг иккинчи қисмида “Зомин” жамоаси ташбаббусни қўлга олди. Биринчи бўлим якунланиб бораётган бир паллада  “Зомин” жамоасининг    11-рақамли футболчиси Беҳруз Дўстмуродов дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб гол урди, лекин ҳакамлар ўйиндан ташқари холатни қайд этиб, голни инобатга олишмади ва учрашувда ҳисоб ўзгармади. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида Ёзёвонликларнинг ғалабаси билан ниҳоясига етди.

Иккинчи бўлим шиддатли ва беллашувларга бой тарзда бошланди. Ўйин тизгини гоҳ мезбонларга, гоҳ меҳмонларга ўтиб турди. Учрашувнинг 57-дақиқасида ҳакам мезбонлар дарвозаси томон  жарима тўпи белгилади. “Зомин” жамоасининг 20-рақамли футболчиси Шахзод Абдураҳимов чамаси 35 метрлардан кучли  зарба йўллади, зарба аниқ бўлди, лекин дарвозабон тўпни эгаллаб олди. 62-дақиқада мезбонларнинг 77-рақамли футболчиси Абдулализ Жўрабоев жамоадошининг қулай узатмасидан сўнг рақиб дарвозабони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди, зарба берди, дарвозабон тўпни қайтариб қолди. Иккинчи тайм ўрталарида яна ўша “Зомин” жамоасининг 11-рақамли футболчиси Беҳруз Дўстмуродов рақиб дарвозаси томон берган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Учрашувнинг 75-дақиқасида Ёзёвонликларинг  3-рақамли футболчиси  Жасурбек Отахонов рақиб дарвозаси томон кучли зарба йўллади, лекин зарба ноаниқ кўриниш ҳосил қилди. Иккинчи тайм охирида Жиззахликлар мағлубиятдан қутулиб қолишлари мумкин эди. “Ёзёвон ” жамоаси ҳужумга берилиб кетганидан сўнг меҳмонлар ҳимоячилари тўпни эгаллаб олиб, ҳужумчиларга узатишди. “Зомин” жамоасининг 4-рақамли футболчиси Элдорбек Каримов дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди, дарвозабонни алдаб ўтди, ўткир бурчак остида туриб тўпни дарвозага тепди, сўнги паллада  ҳимоячилар улуриб қолишди. Ўйин якунида “Зомин” жамоаси ҳужумга ташланди, лекин кетма-кет уюштирилган ҳужумлар наф келтирмади.  Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади ва мезбонлар кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозондилар.  
     
ПРО-лига. 7-тур
“Ёзёвон” – “Зомин” – 1:0 (1:0)  
Ҳакамлар:
А.Эргашев (Тошкент шаҳри) А.Саидов (Тошкент вилояти) Ш.Аъзамов (Тошкент вилояти)
Назоратчи– В.Шашков (Тошкент шаҳри)
Комиссар– С.Қудратуллаев.
Гол: Зоҳид Исмоилов 11, - 1:0.
"Ёзёвон": 35.Муҳриддин Аҳмедов, 3.Жасурбек Отахонов,7. Зоҳид Исмоилов, 8.Алишер Файзуллаев (9.Шарифжон Мирзаев 90+2) 10.Шаҳбоз Абдураҳмонов, 11.Шаҳбоз Абдураимов (14.Анваржон Абдулҳақов 87) 13.Зокиржон Нурматов, 17.Мақсадбек Ибрагимов, 18.Мамуржон Қосимов, 19.Каримберди Мамадалиев, 77.Абдулазиз Жўрабоев
Захира: 1.Жасурбек Абдуллаев, 2.Мирзохид Мирзамуҳмудов, 5.Амирбек Нурматов, 8.Асилбек Алауддинов, 30.Шукурулло Абдуғаниев
"Зомин": 16.Нодир Ҳамидов, 2.Шуҳрат Садриддинов (18.Шоҳжаҳон Аббосов 86) 5.Убайдулло Набиев, 6.Шерзод Жалилов, 7.Турсунмурод Ҳамдамов, 8.Ғайрат Умиров, 10.Дурбек Камолов (4.Элдор Каримов 70) 11.Беҳруз Дўстмуродов (12.Хазратжон Турсунқулов 76) 14.Достонбек Тошматов, 17.Жонибек Кўчимов, 20.Шаҳзод Абдураҳимов
Захира: 1.Жавоҳир Комилов,9.Лутфулло Файзуллаев,13.Ринат Муҳаммедшин, 15.Аслиддин Мелибоев

Бекзод Толибов Ёзёвондан championat asia учун махсус.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика