RU

Последние новости

22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  0 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  4 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  19 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  2 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  45 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  2

"Ёзёвон", "Норин", "Хоразм" ва "Хотира-79" клублари ўйинларга қўйилмаслиги мумкин Новости

"Ёзёвон", "Норин", "Хоразм" ва "Хотира-79" клублари ўйинларга қўйилмаслиги мумкин

Теги :  ПРО-лига
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ўз футболчилари олдида қарздор бўлиб қолган клублар билан жиддий иш олиб бораётгани маълум.

Бундан ташқари клублар ўз зиммаларидаги бошқа қарздорликларни ҳам бартараф этган бўлишлари лозим.

Август ойи келган бўлса-да, айрим клублар қарздорлик масаласини ёпганича йўқ. Шундан келиб чиқиб, Фарғонанинг “Ёзёвон” ҳамда Наманганнинг “Норин” футбол клублари 4—5 август кунлари ўз ўйинларини ўтказа олмасликлари катта эҳтимол. “Норин” 4 август куни ўз уйида “Динамо”ни қабул қилиши, эртасига эса “Ёзёвон” майдонида “Хотира-79” меҳмон бўлиши керак эди.

Мазкур клублар бутун июль ойида деярли ҳеч қандай иш бажарганича йўқ. Ўйинга икки кун вақт қолганида эса клуб вакиллари ҳаракатга келди. Агар учрашув стартига қадар вазият ижобий томонга ўзгармаса, ПФЛ комиссарлари мезбонларга техник мағлубият ёзади. Бу ҳол иккинчи бор такрорланса, клублар Про-Лига ўйинларидан четлаштирилади.

“Хоразм” клуби раҳбарияти трансфер ойнаси вақтида қарздорликлар юзасидан иш олиб борган бўлиб, 5 августга қадар бу ишни якунлаш бўйича кафолат хати тақдим этганди. Клуб ўз ваъдасида турмаса, 9 август куни “Орол”га қарши учрашувни ўтказа олмайди.

Худди шундай кафолат хати “Хотира-79” футбол клубида ҳам бор. Жамоа раҳбарияти ўз гарданига масъулиятни ҳис қилмаса, мазкур клубни ҳам юқоридаги каби тақдир кутиб турибди.  

Профессионал футбол лигаси клублар ўзини ўнглаб олиши учун етарлича вақт берди. Бундан буёғига талаб қатъий бўлади. Ўз муаммолари атрофида ўралашиб қолаётган клублар 2019 йилдан бошлаб фаолиятини формати ўзгараётган иккинчи лигада давом эттириши мумкин бўлади.

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика