RU

Последние новости

23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  1 23:13А Серия. "Кальяри" — "Фиорентина". Шомуродов захирада қолдирилди  3 23:03Еврокубокларнинг 2027 йилгача бўлган финаллари ўтказиладиган шаҳарлар маълум  2 23:03Саудия Премьер-лигаси. "Ал Риёд" — "Ал Насср" (онлайн ҳисоб)  0 22:46Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади"  0 22:29Неъматилло Қуттибоев: "Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа жадвалда бир кунга бўлса ҳам биринчи ўринга кўтариларди"  0 22:12Футзал бўйича Олий лиганинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:55Фарҳод Нишонов: "Дўстлик"га ҳар томонлама ютқаздик"  1 21:28 "Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 21:20Ана холос: Америка кубогида пушти рангдаги карточкадан фойдаланилади  1 21:03Алексей Евстафеев: "Қисқа вақт ичида руҳий томонлама йигитлар билан иш олиб бордик ва бу натижа берди"  1 20:34"Паненка" зарбаси кашф этилган ҳамда кашанда мураббий билан рақиб либоси остида кубок кўтарган Евро-1976 чемпиони ҳақида ҳикоя қиламиз  2 20:13Футзал. Олий лигада мавсумнинг энг яхшилари аниқланди  0 19:56Эндрик нега "Барселона" ёки ПСЖ эмас, "Реал"ни танлагани айтди  1 19:34"Бавария" Венсан Компани масаласида муаммога дуч келди  5

Йован Жокич: "Муҳит ва дунёқарашимни ўзгартириш вақти келганди. "Навбаҳор" юқори ўринларга курашадиган жамоа" Новости

Йован Жокич: "Муҳит ва дунёқарашимни ўзгартириш вақти келганди. "Навбаҳор" юқори ўринларга курашадиган жамоа"

Самвел Бабаян мураббийлигидаги "Навбаҳор" жамоаси қишки трансфер ойнасида фаолликни қўлдан бой бермаяпти.

Клуб ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш ва рақобатни ошириш мақсадида жорий мавсумни АГМКда ўтказган Йован Жокични ўз сафига қўшиб олди. Юртимизда 4 йилдан бери тўп тепиб келаётган сербиялик 3 мавсумни Олмалиқликлар, яна бир йил "темирйўлчилар" шарафини ҳимоя қилди. Жамоасини ўзгартиришга қарор қилган футболчига бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

-  Йован аввало янги жамоа билан табриклаймиз. Олмалиқда бир-биридан ажойиб мавсумларни ўтказдингиз. Шундай экан АГМКдан кетишингиз нима билан боғлиқ?
- Ҳақиқатдан ҳам учта яхши мавсумлар ўтказдим. Мен бундан хурсандман. Фаолиятимдан нолимайман. Бунинг учун АГМКга раҳмат айтаман. Шунингдек илк бор "Локомотив" билан ОЧЛда иштирок этдим. Уларга ҳам ташаккуримни изҳор қилиб қоламан. Ўйлашимча муҳит ва дунёқарашни ўзгартириш вақти келганди. Шу боис жамоамни ўзгартиришга қарор қилдим. 

- Одатда футболчилар бирор таклиф келиб тушса яхшилаб ўйлашади ва бир қарорга келишади. Лекин сизнинг "Навбаҳор"га ўтишингиз жуда тезда рўй берди...
- Мен кўп ўйлаб ўтирганим йўқ. Таклиф тушди ва уни қабул қилдим.  Самвел Бабаян билан ўз вақтида "Локомотив"да бирга ишлаганмиз. Мен учун бегона мураббий ҳисобланмайди.

- Бошқа клублардан ҳам чорлов олдингизми?
- Албатта таклифлар ҳар доим бўлган. Лекин мен Ўзбекистонда қолишни маъқул кўрдим. "Навбаҳор" мен учун энг яхши танлов эди.

- Ўзбекистондаги фаолиятингиз орқали сизда қизиқ анъана бор. Яъни ҳар мавсумни соврин ва ёки юқори ўринларда якунлаяпсиз. 2018 йил АГМК билан мамлакат кубоги соҳиби, 2019 йил "Локомотив" билан кумуш медаллари ва сўнгги икки йилда бронза медаллари. Буни "Навбаҳор"да ҳам давом эттиришингизга ишонасизми?
- "Навбаҳор" жуда яхши жамоа. Бу жамоа турнир жадвалида юқори ўринларга кураша олади. Ушбу йўлда қаттиқ меҳнат қиламиз. Ўйлайманки якунда ўз мақсадимизга эришамиз.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика