RU

Последние новости

22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  0 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  2 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  7 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  3 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  1 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  5 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  3 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  8 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9

"Паненка" зарбаси кашф этилган ҳамда кашанда мураббий билан рақиб либоси остида кубок кўтарган Евро-1976 чемпиони ҳақида ҳикоя қиламиз Новости

"Паненка" зарбаси кашф этилган ҳамда кашанда мураббий билан рақиб либоси остида кубок кўтарган Евро-1976 чемпиони ҳақида ҳикоя қиламиз

Европа чемпионати тарихига оид қизиқарли маълумотлар билан танишинг.

1976 йилги Европа чемпионати финал босқичи 16–20 июнь кунлари Югославияда бўлиб ўтди. Ушбу босқичда 32 мамлакат орасидан саралаб олинган энг яхши 4 та терма жамоа иштирок этди. 

Саралашнинг гуруҳ босқичи футбол мухлисларига жуда катта сенсацияларни тақдим этди. Жумладан, Вацлав Ежек бошчилигидаги Чехословакия Англияни ортда қолдириб, ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Қизиғи шундаки, Ежек кашанда бўлган, бироқ бу иллат мураббийнинг ёрқин натижаларга эришишига тўсқинлик қила олмаган. 

Шунингдек, Уэльс ўз гуруҳида Австрия ва Венгрияни қувиб ўтиб, кичик мўъжиза кўрсатди. 

Бешинчи гуруҳдан чорак финалга чиқиш учун кураш 1974 йилги жаҳон чемпионати вице-чемпиони Нидерландия, шу турнирнинг бронза медали совриндори Польша ва Евро-68 ғолиби Италия терма жамоалари ўртасида кечди. Италия “Олимпико” стадионида ушбу гуруҳ аутсайдери Финляндия билан дуранг ўйнагач, чорак финалга чиқиш умидларини кўкка совурди. Польша терма жамоаси Хожувда Нидерландияни йирик ҳисобда мағлуб этди (4:1), Амстердамда эса мағлуб бўлди (3:0). 

Шу тариқа, “Лолалар юрти” вакиллари биринчи ўринни эгаллаб, ўз гуруҳида Франция терма жамоасини мағлуб этишга муваффақ бўлган Бельгия билан чорак финалда тўқнаш келадиган бўлди.

Саралаш босқичи, 1/4 финал

Югославия — Уэльс 3:1

Чехословакия — СССР 4:2

Испания — ГФР 1:3

Нидерландия — Бельгия 7:1

Ўша даврда турнир мезбони финал босқичи қатнашчиларидан танлаб олинганини инобатга олсак, Югославиядан ташқари, Чехословакия, Нидерландия ва ГФР (Ғарбий Германия) ғолиблик учун беллашди. Учрашувлар Белград (ҳозирги Сербия пойтахти) ва Загреб (ҳозирги Хорватия пойтахти) шаҳарларида ўтказилди.

Эътиборлиси, финал босқичидаги бирорта ўйинда ғолиб асосий вақтда аниқланмади. Ярим финалнинг илк беллашувида Чехословакия Нидерландияни қўшимча бўлимларда 3:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, ГФР Югославияни экстра-таймларда 4:2 ҳисобида таслим этди.

Учинчи ўрин учун кечган беллашувда Нидерландия 120 дақиқа ичида Югославияни 3:2 ҳисобида енгди.

Финал ўйини олдидан УEФА вакиллари Европа чемпионатлари тарихида илк бор 120 ўйин дақиқа давомида ғолиб аниқланмаган тақдирда пенальтилар серияси ўтказишга қарор қилишди. 

Ўшанда ҳеч ким финалчи жамоалардан бири ушбу ўйин "лоторея"га пухта тайёргарлик кўрганини тасаввур қила олмасди. 

Баҳорги йиғинда Чехословакия терма жамоаси бош мураббийи Вацлав Ежек ўз футболчиларига ғайриоддий тарзда 11 метрли нуқтадан тепишни машқ қилдирди: мураббий дарвоза ортидаги юзлаб томошабинларга баланд овозда ҳуштак чалиб: “Сен гол ура олмайсан!” дея бақиришни буюрди. Бу билан у футболчиларни руҳан кучайтирмоқчи бўлди.

Умуман олганда, славянларнинг финалга пухта тайёргарлик кўришди. Улар телевизорда Югославия - Германия ўйинини томоша қилишди. Улар шунчаки завқланиш учун ўйинни кузатишмади, Ежек ҳаммага қоғоз ва қалам узатди, ким кимни ўрганиши кераклигини тайинлади ва кўрганларини ёзиб қўйишни буюрди.

Мусобақанинг ҳал қилувчи беллашувида Чехословакия ва ГФР 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Пенальтилар сериясида эса шарқий европаликлар 5:3 ҳисобида устун келиб, қитъа чемпионига айланди. Ҳал қилувчи зарбани чех миллатига мансуб Антонин Паненка амалга ошириб, хотиржамлик билан авваллари такрорланмаган ўзгача зарба йўллади. Кейинчалик шу кўринишдаги ижролар "Паненка услуби" дея атала бошланди.


Паненканинг ўзи бу ҳақда шундай дейди: "Агар бу зарбани патентлаш имкони бўлганида, мен бу ишни албатта қилган бўлардим. Марказга зарба йўллаш гол уришнинг энг осон ва оддий усули эканлигини англадим. Машғулотлардан сўнг дарвозабонимиз билан бир қути шоколад ёки бир стакан пиво устида пенальтидан баҳс бойлашардик. Кейинчалик бу ишни тўхтатишга мажбур бўлдим, чунки ортиқча вазн тўплай бошладим".

ГФР сардори Франц Беккенбауэр финалда халқаро миқёсдаги 100-ўйинини ўтказди. Финалда у жамоасининг бешинчи уринишини амалга оширмоқчи эди, бироқ Ули Хёнесснинг ноаниқ уринишидан сўнг Паненка бунга имкон қолдирмади.

Евро-1976. Финал

20 июнь, 1976 йил. Белград. "Црвена Звезда" стадиони. 20 790 томошабин.

Чехословакия – ГФР – 2:2, пенальтилар бўйича – 5:3

Голлар: Швеглик, 8 (1:0); Добиаш, 25 (2:0); Д.Мюллер, 28 (2:1); Хельценбайн, 90 (2:2).

Чехословакия: Виктор, Пиварник, Ондруш (сардор), Й.Чапкович, К.Гег, Добиаш (Ф.Весели, 94), Модер, Панёнка, М.Масни, Швеглик (Юркемик, 80), Нехода.

ГФР: Майер, Фогтс, Беккенбауэр (сардори), Шварценбек, Дитц, Бонхоф, Беер (Бонгартц, 80), Виммер (Флоэ, 46), У.Хёнесс, Д.Мюллер, Хельценбайн.

Огоҳлантиришлар: Добиаш, Модер.

Пенальтилар серияси: 1:0 Масны, 1:1 Бонхоф; 2:1 Негода, 2:2 Флоэ; 3:2 Ондруш, 3:3 Бонгартц; 4:3 Юркемик, 4:3 Хёнесс (юқорига); 5:3 Паненка.


ГФР форварди Дитер Мюллер 4 та гол билан турнир тўпурарига айланди.

Рамзий терма жамоа: Виктор (Чехословакия) – Пиварник, Ондруш (иккаласи – Чехословакия), Беккенбауэр (ГФР), Крол (Нидерландия) – Бонхоф (ГФР), Поллак, Паненка (иккаласи – Чехословакия) – Джаич (Югославия), Негода (Чехословакия), Д.Мюллер (ГФР).

Шу тариқа, тўртта ўйиндан (ярим финал, учинчи ўрин учун ўйин ва финал) иборат турнирнинг финал босқичи охирги марта шу форматда ўтказилди. Бунга италиялик Артемио Франкининг УEФА президенти лавозимига тайинлангани сабаб бўлди, у Европа чемпионати структурасини тубдан ўзгартиришга қарор қилди.

Турнирнинг эсда қоларли воқеалари

Сотқин ҳакам Казаков

Саралаш босқичи доирасидаги Нидерландия — Италия учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ Анастази пасидан кейин Бонинсенья италияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 10 дақиқа ўтгач, совет ҳаками Павел Казаков Рейсбергеннинг Бонинсеньини йиқитгани учун пенальти белгиламайди, яна икки дақиқадан сўнг 20 ёшли дебютант Жанкарло Антониони голини ҳисобламайди. Мезбонлар тезда ўзига келиб, ҳисобни тенглаштиришди, кейин эса ғалабани ўз томонига оғдиришди (3:1).

Павел Казаков нидерландлар учун чинакам бахт қуши бўлган. Айнан у ЖЧ-1974 йўлланмаси учун Нидерландия — Бельгия ўртасидаги ҳал қилувчи беллашувни бошқарган. Ўшанда бельгияликларга ғалаба зарур эди, Нидерландияни эса дуранг ҳам қаноатлантирарди. Ўшанда Казаков учрашув якунланишига бир дақиқа қолганда, Ван Химст томонидан Нидерландия дарвозасига урилган голни ҳисобламади.

Нидерландия - Италия ўйинидан кейин Казаков Европа чемпионатининг бошқа ўйинини бошқармади. Қолаверса, ўша турнирда бирорта совет ҳакамига ортиқ ҳакамлик қилишга рухсат берилмаган.

СССРнинг "Динамо Киев"га айланиши

1975 йилнинг 2 апрелида Валерий Лобановский Киевда ўтган Туркияга қарши баҳсда 11 нафар "Динамо" футболчисини майдонга туширди.

Қизиқ томони, Чехословакия футболчилари чемпионликни рақиб жамоа либосларини кийган ҳолатда нишонлашган.


Россияга боришдан бош тортган Испания, етакчиларсиз қатнашган Франция ҳамда башоратчи шифокори билан ғолиб бўлган СССР — илк Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз

Ди Стефано, Пушкаш каби футболчиларни чақирмаган чемпион ҳамда кумуш медаллар учун ишдан ҳайдалган мураббий — иккинчи Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз

Танга ташлаш орқали финалчи аниқланган ҳамда ҳал қилувчи ўйини қайта ўтказилган Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз 

"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика