RU

Последние новости

13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  0 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  1 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  6 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  3 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  16 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  10 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  4 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  14 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1

Ёшлар лигаси. "Машъал" - чемпион ! Новости

Ёшлар лигаси. "Машъал" - чемпион !

Бугун Муборакда Олий лиганинг 25-тури олдидан "Машъал" ва "Насаф" ёшлари ўзаро майдонга чиқишди.
"Машъалчилар" учун чемпионликни ҳал қилувчи учрашувда майдон эгалари катта ташаббусга эга бўлишди. Биринчи бўлимнинг 4 дақиқасидаёқ Элдор Шомуродов дарвозабоннинг хатосидан фойдаланиб ҳисобни очди. Мезбонларда яна бир нечта яққол голли вазиятлар бўлишига қарамай бўлимда бошқа тўп киритилмади.
Иккинчи бўлимнинг 58 дақиқасида Элдор Шомуродов қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. 85 дақиқада майдон эгалари жарима майдончаси ичида қўпол ўйнади деб топган бош ҳакам пеналти белгилади. Дадажон Маматқулов вазиятдан аниқ фойдаланди.

Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади ва "Машъал" ёшлари ғалаба қозонади. Бу ғалаба ёшларимизга бу йилги ёшлар биринчилигида чемпионликни тақдим этди.

Ёшларимиз чемпионат якунига бир тур қолганда чемпионликни расмийлаштирди.

Чемпионлик муборак , ёшлар !

Ёшлар лигаси. 25-тур.

"Машъал" - "Насаф" 2:1
Голлар:
Элдор Шомуродов 4, - 1:0. Элдор Шомуродов 58, - 2:0. Дадажон Маматқулов 85, - 2:1.

"Машъал": 35.Жавоҳир Илёсов (c), 16.Холмурод Холмуродов (47.Марадона Сафаров 50), Қаҳрамон Баҳодиров, 28.Сирожиддин Раҳматуллаев (43.Уйғун Бобоназаров 67), 29.Отабек Шукуров, 32.Сирожиддин Аллаев (46.Жомий Жумаев 85), 36.Ихтиёр Тошпўлатов (44.Турсунмурод Ҳамдамов 60), 39.Маъруф Тошев, 40.Элдор Шомуродов (31.Шоҳжаҳон Аббосов 76), 48.Шоҳруҳ Достонов (4.Юнус Очилдиев 77),  49.Шаҳзод Шаймонов
Захира: 77.Мусурмон Носиров

"Насаф": 43.Алибек Туропов, 3.Абдулазиз Нишонбоев, 5.Раҳимбек Жавлиев, 8.Сирожиддин Қўзиев, 9.Дилшод Хушбаков, 10.Ислом Рашидхонов, 16.Дониёр Нарзуллаев, 16.Нажмиддин Нормуродов, 20.Улуғбек Дадабоев, 28.Диёр Каримов, 33.Акбар Муродов
Захирадан майдонга тушганлар:
64.Убайдулла Аълохонов, 4.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Азизжон ъаниев, 11.Акмал Олимов, 13.Бунёд Шодиев, 14.Бобур Абдуҳолиқов, 19.Дадажон Маматқулов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика