Ёрқин Назаров: "Шогирдларим ўйиндан аввал "Сурхон"ни мағлуб этдик, деб ўйлашди"
12 авг 2023 22:36
Новости
Ёрқин Назаров: "Шогирдларим ўйиндан аввал "Сурхон"ни мағлуб этдик, деб ўйлашди"
- Ўйин ҳақида
- Шогирдларим бир-икки ўйинда ғалаба қозонгач, "Сурхон"ни ўйиндан аввал мағлуб этдик, деб ўйлашди. Шу боис, биринчи бўлимда кўнгилдагидек ўйнай олмадик. Иккинчи бўлимда эса ўз ўйинимизни кўрсата бошладик ва вазиятлар яратдик. Аммо рақиб дарвозасини ишғол қила олмадик. Ёшлар билан ишлаш яхши, бироқ уларда барқарорлик етишмайди. Биринчи бўлимда жамоани танимадим. Иккинчи бўлим нисбатан яхшироқ ўйнаганимизга қарамай, рақиб дарвозасини ишғол қила олмадик. "Сурхон"ни ғалаба билан табриклаймиз.
- Ўтган мавсум "Сурхон"да фаолият олиб боргансиз. Ўша жамоа билан ҳозиргиси орасида қандай фарқ мавжуд?
- Ҳозирги "Сурхон"да ёшлар яхши ҳаракат қилишяпти. Қолаверса, мураббийлар ҳам ёш. Ўтган йилги жамоада испаниялик мутахассислар ишлаганди. Улар бизнинг менталитетга мослашгунга қадар анча вақт ўтди. Ҳозирги жамоанинг ҳолати турнир жадвалида ҳам акс этиб турибди.
- "Турон"нинг Суперлигада жон сақлаб қолишидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Жамоада имконият бор. Охиригача курашамиз. Жорий йилги мақсадимиз — чемпионатда жон сақлаб қолиш.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии