RU

Последние новости

00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  0 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  1 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  4 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  5 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  19 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  377 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  22 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  37 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  13 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  28

«Ёлғиз ютишни истасангиз, теннис ўйнанг» Новости

«Ёлғиз ютишни истасангиз, теннис ўйнанг»

Миланнинг «Интер» клубини голландиялик Франк де Бур қабул қилиб олди. Бундан олдин «Аякс»ни бошқарган мутахассис La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида ўз қарашлари ҳақида гапириб ўтди.

- «Интер» бош мураббийи бўлишингизни биринчи қачон билдингиз?

- Бир-икки ҳафта олдин агентим орқали мен билан боғланишди. «Интер» лойиҳаси қизиқарли туюлгани боис, уларнинг таклифларига рози бўлдим. Кейинроқ деталларни муҳокама қилдик. Ҳаммаси тезда амалга ошди.

- Сиз учун «Интер» қандай аҳамият касб этади?

- Бу - Италиянинг буюк клубларидан бири. «А» серия ҳақида ўйласангиз, хаёлингизга биринчи навбатда учта жамоа келади: «Интер», «Милан» ва «Ювентус». Миланда ҳамиша Голландиянинг энг яхши футболчилари ўйнашган. «Интер»да Вим Йонк, Деннис Бергкамп, «Милан»да эса Франк Райкаард, Марко ван Бас­тен, Рууд Гуллит.

- Италия футболи ҳақидаги фикрингиз қандай? Олдинлари бошқа чемпионатлар маъқул келишини яширмасдингиз.


- Менимча, сўнгги йилларда Италия футболида ўзгаришлар кузатилди. Айниқса, руҳий жиҳатдан. Эндиликда итальянлар мағлубиятдан қочиш эмас, ғалаба қозонишни ўйлай бошлашди. Яқинда Жанлуижи Буффон умуман ҳимоячиларга «пас» бермасди. Ўйин фалсафаси тезда ўзгарди. Энди мудофаада яхши ўйнаш билан бирга ҳужумга ҳам жиддий эътибор қаратишмоқда. Икки йил олдин «Ювентус»нинг Чемпионлар Лигаси финалига чиқиши тасодиф эмас.

- Эленио Эррерадан Жозе Моуриньога қадар «Интер» кўпроқ қарши ҳужумларда ўйнарди.


- Бу ерга «Интер»нинг тарихини ўзгартириш учун келмаганман. Лекин менинг жамоаларим ҳамиша прессингга кўпроқ эътибор қаратишади. Бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтишади ва шу тартибда ҳимояланадилар. Барчанинг бир механизмдек ишлашини истайман.

- 1999 йили «Барселона»да сизга Луи ван Гал устозлик қилган. Моуриньо эса ассистент бўлган. Шунингдек, Рональд Куман ҳам жамоада ишлаган. Пеп Гвардиола ва Луис Энрикелар сиз билан бир жамоада тўп суришган. Мураббийлик йўли бу тақдирингизми?


- Йўқ. Бу борада унчалик кўп ўйламаганман. Умуман олганда, мураббий бўлишни истамагандим. Чунки сочимнинг тез оқаришини хоҳламаганман.

- Қачон мураббий бўлишга қарор қилгансиз?


- Туркияда -  «Галатасарой»да. Ўшанда 32 ёки 33 ёшда эдим. Футболни бошқача қабул қила бошлаганман. Фотиҳ Терим қўл остида ўйнардим ва «Бу футболчиларни у каби бошқара олмайман», деб ўйлардим. Унинг маш­ғулотлари, ўйин услуби менга ёқмасди. Бу борада жуда кўп гапирганман. Жамоаларимни тактик жиҳатдан тайёрлашни маъқул кўраман.

- Ўша давраларни эслашни истамайсизми?


- Терим футболни умуман бошқача қабул қиларди. Масалан, машғулотларда бизни 50 метрли майдонда 11га 11 ўйнатарди. Бундан нима фойда эканини тушунмасдим. Ўшанда мураббий бўлсам, барчасини бошқача амалга ошираман, деб қарор қилганман.

- Де Бурнинг футболдаги қарашлари қандай?


- Футболни жамоадаги 11 нафар ўйинчининг барчаси ўйнаши керак. Алоҳида футболчилар баҳсни ютишлари мумкин, лекин совринларни жамоа қўлга киритади. Агар ёлғиз ютишни истасангиз, теннис ўйнанг. Мен учун ҳужумчиларнинг гол уришлари билан бирга ҳимояда тенгма-тенг ҳаракат қилишлари муҳимроқ. Эсласангиз, Роналдо ПСВда 30та гол урган, лекин ҳеч нима ютолмаган.

- Афтидан, сиз 4-3-3 схемасини қўллайсиз...


- Ҳақиқатан ҳам шундай тактикани ёқтираман. Лекин 4-2-3-1 схемасида ҳам ўйнашимиз мумкин. Тактик қарашларни ўзгартиришнинг ёмон жойи йўқ. Ҳамиша рақиб имкониятларини ўрганиш лозим. Бироқ энг муҳими қўл остингиздаги футболчилар.

- Ўз «Интер»ингизни қачон қуришингиз мумкин?


- Менинг «Интер»имни бир неча ойдан сўнг кўрасиз. Аммо бу оддий ҳол. Январга келибгина нимага эришмоқчи бўлаётганимиз ойдинлашади. Жамоага келганимга кўп бўлмади. Машғулотларда ошиқча жароҳатга йўлиқмаслик учун эҳтиёткорлик талаб этилади.

- «Аякс»да Луис Суарес билан бирга ишлагансиз. Мауро Икарди унинг даражасига чиқа оладими?


- Мауро эндигина 23 ёшда ва жуда иқтидорли. У жамоа учун ишлаш фойдали эканлигини жуда яхши билади. Мауронинг ўйинлари яхши, лекин айрим жиҳатларини янада яхшилаши талаб этилади. Машғулотлар ва «Селтик»ка қарши учрашувларда ўзидан илиқ таассурот қолдирди. Албатта, Икарди гол уришни истайди, аммо жамоага бошқа йўл билан ҳам фойда келтириш мумкин.

- Эвер Банега-чи?


- Ажойиб футболчи. Жуда ақлли ва майдонда ҳар нарса қилиши мумкин. Шунингдек, Антонио Кандрева, Иван Перишич каби ўйинчиларнинг ҳам фойдалари кўп тегади.

- Италияда «Ювентус»га ҳеч кимнинг тиши ўтмайди...


- «Юве» - ажойиб жамоа. Таркибида кучли футболчилар жамланган. Лекин катта трансферлардан сўнг ҳар доим ҳам ўйинни шакллантириб бўлмайди.

- «Интер»нинг мақсадлари қандай?


- Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш. Яхши ўйин ва тўғри эътибор орқали барча нарсага эришса бўлади. Бироқ «Рома», «Наполи», «Лацио», «Фиорентина» ва «Милан» каби жамоалар борлигини ҳам унутмаслик лозим.

Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика