Япония терма жамоаси ҳужумчиси 1 январь куни "Ливерпуль" сафига қўшилади
12 дек 2019 23:40
Новости
Япония терма жамоаси ҳужумчиси 1 январь куни "Ливерпуль" сафига қўшилади
"Ред Булл Зальцбург" клуби ҳужумчиси Такуми Минамино келаси ойдан "Ливерпуль" аъзосига айланади.
Журналист Жеймс Пирснинг маълум қилишича, осиёлик форвард Мерсисайд клубида тиббий кўрикдан ўтади ва 1 январь куни томонлар орасидаги ҳамкорлик расмийлаштирилади.
Инглиз клуби Минамино учун 7,25 млн фунт тўлайди. Эслатиб ўтамиз, "Зальцбург" ҳужумчиси "Ливерпуль"дан ташқари, "Боруссия" (Мюнхенгладбах), "Милан" ва "Манчестер Юнайтед" клублари диққат марказида турганди.
Минамино Австрия Бундеслигасининг жорий мавсумида 14та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 гол ва 5та самарали узатма ёздириб қўйган.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии