RU

Последние новости

20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  376 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  0 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2

Хулен Лопетеги: “Атлетико” билан ўйинда характер кўрсатдик” Новости

Хулен Лопетеги: “Атлетико” билан ўйинда характер кўрсатдик”

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Хулен Лопетеги “Атлетико” билан бўлиб ўтган ўйин (0:0) ҳақида фикр билдирди.

Испания Ла Лигасининг 7-тури доирасидаги Мадрид дербисида ҳисоб очилмаган эди. Бу билан “Қироллик клуби” “Барселона”нинг қоқилишидан фойдалана олмаганди. 

“Нега “Реал” ғалаба қозона олмади? Жавоби оддий: чунки, биз гол ура олмадик. Лекин шунга қарамай, жамоамиз ёмон ўйин намойиш этмади. Футболчилар характер кўрсатишди. “Атлетико” зўр ўйнади дея олмайман. Улар бизнинг хатолардан фойдаланишди, холос. 

“Реал” иккинчи ўйиндирки, гол ура олмаяпти. Аммо, бундан тушкун ҳолатга тушмаслик керак. Мен яхши ният билан келажакка қараяпман. Ҳаммаси яхши бўлади”, - деди Лопетеги AS нашрига берган интервьюсида. 

Маълумот учун, “Реал” 14 очко билан турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. “Атлетико” 12 очко билан 4-поғонадан жой олган. “Қаймоқранглилар” кейинги учрашувни сафарда “Алавес”га (6 октябрь) қарши ўтказишади. “Матрасчилар” эса уйда “Бетис”ни (7 октябрь) қабул қилишади.

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика