Хотини рози эмас. Футболчиларнинг фаолиятига таъсир кўрсатган аёллар
29 июл 2019 13:56
Новости
Хотини рози эмас. Футболчиларнинг фаолиятига таъсир кўрсатган аёллар
Футбол оламида ҳам шундайми?
"Сассуоло" ҳужумчиси Кевин-Принс Боатенг "Айнтрахт"га ўтиши мумкин. Аммо бу трансфер тақдири футболчининг хотинига боғлиқ, у оила Франкфуртга кўчиб ўтишга тайёр деб ҳисобласа, келишув амалга ошади.
Тўғри, жуда ғалати эшитилади. Аммо футболчилик фаолиятини хотинига ишонадиганлар битта эмас экан. Футболчиларнинг аёллари турмуш ўртоғининг карьерасига таъсир кўрсатган вазиятларни эсга оламиз.
Марк-Андре тер Штеген ва Даниэла Йеле
"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказганини тан олган. Немис посбони ўйин амалиёти камлигидан Каталония клубини тарк этмоқчи эди, бироқ унинг хотинини Манчестердаги университетга қабул қилишмагани ва ҳужжатлар билан муаммо чиққани туфайли трансфер амалга ошмади. Кейин "Сити" тер Штеген рақобатчиси Клаудио Бравони харид қилган.
Андре Шюррле ва Анна Шарипова
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Андре Шюррле Россияга кўчиб ўтиши мумкин. Футболчи бунга қарши эмас, чунки унинг хотини қозоғистонлик. Шюррленинг хотини модел бўлишига қарамасдан архитектор дипломига эга. Футболчи яқин кунлар ичида Москвага учиб кетиши мумкин.
Мауро Икарди ва Ванда Нара
Ванда Нара 2015 йилдан бери турмуш ўртоғининг фаолиятини бошқаради. Футбол жамоатчилиги ва хатто Икардининг синглиси Вандани ёмон кўришади. "Реал" бир шарт билан Мауро бўйича музокаралар ўтказмоқчи эди: Трансфер келишувида Ванда Нара иштирок этмаслиги ва бошқа агент бу ишларга жалб қилиниши керак. "Ванда фаолиятимнинг охиригача менинг агентим бўлади. Биз биргаликда эришган натижалардан фахрланаман" - деганди Мауро Икарди.
Андрей Шевченко ва Кристен Пазик
2006 йилда Шевченконинг "Милан"ни тарк этиб, "Челси"га ўтиши ҳаммани шокка туширган. Бунга футболчининг хотини Лондонда яшашни ва болалари инглиз тилига мослашган муҳитда улғайиши истагани сабаб сифатида кўрсатилган. Болалар инглизчани ўрганишгандир, аммо Шевченко Англияда ўйнаб кета олмади.
Зинедин ва Вероника Зидан
Шевченконинг хотинидан фарқли ўлароқ, Зиданнинг аёли Вероника турмуш ўртоғининг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатган. 2001 йилда футболчи "Ювентус"да қолиши мумкин эди, аммо аёли илтимосига кўра "Реал"га ўтади. Асли келиб чиқиши испаниялик бўлган Вероника ватанига қайтишни истаганди. Зидан Испанияда жуда яхши ўйин намойиш этди ва 2002 йилда "Реал" билан Чемпионлар лигаси ғолибига айланди. Улар ҳозиргача Мадридда истиқомат қилишмоқда.
Эсекьел Гарай ва Тамаро Горро
Айтишларича, Гарайнинг "Зенит"дан кетишига футболчи бувисининг рухи сабаб бўлган экан. Ҳа, тўғри ўқидингиз. Санкт-Петербургда олинган оилавий суратлардан бирида қандайдир рух кўринган, кейинроқ футболчининг хотини бу Гарай бувисининг рухи эканлигини айтган. Тамара айнан шу сабаб туфайли Россияни тарк этиб, Валенсияга қайтишни сўраган.
Роман ва Лариса Павлюченко
"Ўзим қарор қабул қилган пайтлар ҳам бўлган, аммо асосан хотиним билан маслаҳатлашаман. Асосийси у тўғри маслаҳат беради! Мен ўйламасдан рози бўлиб юборишим мумкин. У эса ҳаммасини тарозига қўйиб, тўғри баҳо беради" - деганди Павлюченко. Футболчининг "Тоттенхэм"га ўтишига хотини сабабчи бўлган экан. Айнан у эрини Лондон клубига ўтишга кўндирган, Ларисага эса Карпин маслаҳат берган.
Комментарии