RU

Последние новости

10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  4 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  6 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0

Хорхе Сампаоли: “Бошқаларга қулоқ солсам, банкда ишлашга қолардим” Новости

Хорхе Сампаоли: “Бошқаларга қулоқ солсам, банкда ишлашга қолардим”

2015 йил Чили терма жамоаси билан Америка Кубогида зафар қучган Хорхе Сампаоли йилнинг энг яхши мураббийлари қаторидан ўрин олганди.


У “FIFA.com” сайтига берган интервьюсида Жанубий Америкадаги футбол инсонларининг Европадаги ҳамкасбларига нисбатан тан олишини нега қийинроқ кечиши ва бошқа қизиқарли саволларга жавоб қайтарди.

- Нега Жанубий Америка футболида ишлаётган инсонларга халқаро миқёсда тан олиниш жуда қийин?

- Ҳамма гап ҳар бир ҳудуддан ғолибларга бериладиган овозларнинг сонида. Осиё, Африка ва яна бошқа минтақалар Европа футболи билан кўпроқ боғланган. Жанубий Америка улар учун узоқроқ. Бундай ҳудудларда эътиборни жалб қилиш учун клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида “Барселона”ни доғда қолдириш зарур. Чили терма жамоаси билан эришган натижамиз катта қийматга эга. Бу бизга бошқа мамлакатлар кўзига ташланишимизга ёрдам берди.

- Номзодлар орасида борлигингизни билган пайтда қаерда эдингиз?

- Чилида. Бу шок эди, ишонмагандим ҳам. Жуда хурсанд бўлгандим. Негадир хаёлимга футболчилик фаолиятимда бирор нарсага эришишимга халал берган жароҳатлар келди. Ва яна футболчилар – уларсиз ҳеч нарса бундай кўриниш олмасди.

- Бошқа мураббийлардан фарқли равишда сиз деярли профессионал даражада футбол ўйнамагансиз. Футбол муҳити билан тил топишишга қандай эришгансиз?

- Ҳамма нарсага бошқача назар ташлайман. Ўйинчилар суткасига 24 соат футбол ҳақида ўйлашимни билишарди. Шу билан бирга ҳаваскорлар даражасида ўйнагандим. Ҳозир футболда кўплаб муҳим жиҳатлар тўғрисида унутишмоқда, менда уларни тушунтириш яхши кўриниш олади.

- Нега чап қўлингизга “Ҳеч кимни эшитмайман, чунки тақиқланган нарсалар менга ҳаётни ҳис қилишга ёрдам беради” деб ёзув тушириб олгансиз?

- Агар одамлар менга гапирганига қулоқ тутсам, мураббий бўла олмасдим. Футболчилик фаолиятига эга бошқалар билан солиштирганда менда муваффақият учун имконият катта эмасди. Мен раҳбариятга бошқача услуб топишга уриндим. Ўзгаларни тингласам, Касильдада банкда ишлашда қолган бўлардим. Ўзинг истаган нарсани қилиш керак, бошқалар гапирганини эмас. Ҳаётга ҳамиша шундай қараганман. Романтикман – шу сабабли шундай ёзув туширишга қарор қилганман.

- Доим ёш ва муваффақиятга эришиб бўлган, фарқли тарихга эга футболчилар билан ишлаш қандай?

- Ҳар бир ўйинчига алоҳида муносабатда бўлишга ҳаракат қиламан. Улар турлича. Аммо барча учун футбол қувонч ва завқ олишдир. Улар масъулиятни ўзларига олишлари, ютқазишдан қўрқмасликлари, бор кучини беришларини тушунишларини хоҳлайман. Бу ҳаётдан бошқа нарсалардан ажойиброқ. Чили терма жамоаси футболчилари буни жуда тез англашди ва улар худди ҳаётлари ўйинга боғлиқдек тўп тепишди.

- Чилининг Америка Кубогидаги ғалабаси учун футбол тарафдан қараганда нима қилдингиз?

- Баъзи нарсаларни Марсело Биелса фалсафасидан олганман. Майдонга чиқиб, кескин ва шу билан бирга тўпни кўпроқ назорат қилиб ўйнашга интилдик. Жамоа ишончга эга бўлди, биз ҳар бир ўйинда устунлик қилдик ва шунинг эвазига зафар қучдик. Энди Чили исталган жамоа билан тенгма-тенг тура олади.

- Уч ой олдин лавозимингизни тарк этдингиз. Бу пайтда нима билан машғул бўлдингиз?

- Футбол томоша қилдим. Тўғриси, кўникиш қийин кечди. Аввал бор вақтимни футболга бағишлардим, лекин энди кўпроқ ўйинларни томоша қиляпман. Одамлар билан мулоқотга киришиб, турли чемпионатларни таҳлил қиляпман.

- Бундай вазиятда нима сизни энг кўп безовта қилади?

- Келажагимда эртанги кунга ишончсизлик ёқмайди. Менга боғлиқ гап-сўзлар юрибди, лекин улар шунчаки ёлғон эканига ишончим комил. Мени нима кутаётганини билмайман. Умид қиламан, барчаси яхши бўлади.

- Ҳаётда кечирган нарсалардан келиб чиқиб, бир кун Аргентина терма жамоаси бош мураббийи бўлишни тасаввур қила оласизми?

- Билмайман. Бу менга боғлиқ эмас. Ҳеч бир аргентиналик мураббий терма жамоа билан ишлашдан бош тортмайди. Бу ҳар қандай мутахассиснинг юксак орзусидир. Менга шуни таклиф этишса, бунга йўқ дея олмайман.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика