"Хоразм"бош  мураббийи Руслан Аҳмедов: "Суперлигага чиқиш бир йилда амалга ошадиган нарса эмас"
		
		07 мар 2022 10:12
        Новости	
	 
				 
				"Хоразм"бош мураббийи Руслан Аҳмедов: "Суперлигага чиқиш бир йилда амалга ошадиган нарса эмас"
"Ушбу учрашувга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Қайсидир маънода футболчиларда ҳаяжон сезилд. Уч йиллик стратегия тузганмиз. Бу дегани жамоани ёшартириш. Худо хоҳласа мана шу вақт ичида жамоани Суперлигага олиб чиқадиган даражага келтиришга ҳаракат қиламиз. Бу бир йилда амалга ошадиган нарса эмас. Бу йилдан секин аста маҳаллий тарбияланувчиларга эътибор қаратилади.
"Арал Самали" жамоаси бизга қараганда тажрибалироқ. Иккинчи бўлимда тактик томондан ўзгариш қилдик. Хавфли вазиятлар кўп бўлди. Ташкилотчилик ҳақида гапирсам, йиғинни кечроқ бошладик. Мураббий масаласи ҳал бўлмаётганди. Клуб раҳбарияти бизга жиддий таклиф билан чиқди. Жамоа 60 фоиз тайёр.
Молиявий ҳолатимиз ўртамиёна. Муҳитни ушлаб туриш учун ҳам тажрибали футболчилар керак. Лекин барқарор тарзда ёшларга ишонч билдирамиз. Таркибдан 70 фоиз кўнглим тўлди. Ўйин амалиёти ҳали яна керак",- деди Руслан Аҳмедов.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии