Хонг Хюн Сеок: "Биринчи голда қўлланилган комбинация мураббийлар штабининг ғояси эди"
04 окт 2023 22:15
Новости
Хонг Хюн Сеок: "Биринчи голда қўлланилган комбинация мураббийлар штабининг ғояси эди"
Осиё ўйинларининг 1/2 финалидан ўрин олган Корея Республикаси — Ўзбекистон (2:1) учрашувидан кейин корейслар футболчиси Хонг Хюн Сеок таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Қийин учрашув ўтказдик. Бугунги ғалаба майдонга тушган ва тушмаган футболчилар ҳамда мураббийлар штабининг биргаликда эришган натижасидир. Японияга қарши баҳс ҳал қилувчи ўйин бўлгани сабабли боримни бераман ва олтин медални қўлга киритаман.
Биринчи голда қўлланилган комбинация мураббийлар штабининг ғояси эди ва бир кун аввал ушбу услуб устида ишлагандик. Гувоҳи бўлганингиздек, ушбу ғоя амалда самара берди. Финалда ўтган йилги мағлубият учун Япониядан реванш олмоқчимиз. Ишончим комилки, биз ғалаба қозона оламиз", — деди кореялик ярим ҳимоячи.
Комментарии