RU

Последние новости

17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   0 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  5 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  9 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  6 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  1

“Хитойлик Марадона” терма жамоасини Россияга олиб бормоқчи Новости

“Хитойлик Марадона” терма жамоасини Россияга олиб бормоқчи

Хитой терма жамоаси ҳужумчиси Ву Лэй fifa.com сайтига интервью берди.

Ву Лэй учун 2001 йилнинг 7 октябрь санаси ҳаётидаги энг муҳим кунлардан бири бўлиб қолган. Ўша куни Хитой терма жамоаси Бора Милутинович бошчилигида Уммонни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олганди. Ўшанда Ву Лэй Нанкин мактабининг 9-синфи ўқувчиси эди ва худди бошқа болакалар каби кўчага чиқиб тарихий ғалабани нишонлаганди. Хитой терма жамоаси ҳужумида ўйнаётган футболчи ўша дамларни ёдга олди.
«Хурсандчиликдан ўзимизда эмасдик, — деб гап бошлади 24 ёшли Ву Лэй. — Жуда кичкина эдим, аммо қолганлар билан бирга кўчага чиқиб байрам қилгандим, у ерда хурсандчилик ҳукмрон эди. Жаҳон чемпионатига чиқиш барчани бахтли қилганди».

Хитой терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашининг 3-босқичига йўлланма олди. Шу боис мамлакат аҳолиси яна мундиални орзу қилмоқда. Айнан Ву Лэйнинг ажойиб ўйини туфайли Гао Хунбо бошчилигидаги жамоа 2-босқичнинг сўнгги турида Қатар мағлуб этилди (2:0). Ушбу ғалабадан сўнг Хитой 2001 йилдан буён биринчи марта ЖЧ саралашининг сўнгги босқичига чиқишга муваффақ бўлди.

Балки болаликдаги орзуларни амалга оширишнинг вақти келгандир. «Ҳозир терма жамоада ўйнаётган кўплаб шерикларим 2001 йилдаги улкан ғалабани нишонлашганди. Энди биз катта бўлдик ва терма жамоани Жаҳон чемпионатига олиб чиқиш чеки айнан бизнинг гарданимизга тушди. Умид қиламанки, ўз имкониятимиздан фойдаланамиз», — дейди Ву Лэй.


«Хитойлик Марадона»  
Ву Лэй — айни пайтда терма жамоасининг энг машҳур юлдузи. Қатарга қарши ўйиндаги гол унинг учун 34-ўйиндаги еттинчи гол бўлди. Хитой Суперлигасида жаҳон юлдузлари келиб тўп тепишмоқда. Бироқ улар орасида Ву Лэй йўқолиб қолмаяпти. Дастлабки 5 турда футболчи иккита гол урди ва иккита голли пас оширди. Айни пайтда «Шанхай SIPG» кучли учликда бормоқда.

Ҳужумчи бу мавсум Осиё чемпионлар лигасида ҳам ажойиб ўйнамоқда. «Шанхай» ва «Мельбурн Виктори» учрашувида (3:1) Ву Лэй икки бор голли пас оширди ва битта пенальти ишлади. Бу ғалаба Хитой клубини кейинги босқичга олиб чиқди. Кўплаб маҳаллий журналистлар Ву Лэйни «хитойлик Марадона» деб аташмоқда.  
«Менимча футболчи сифатида анча ўсишга эришдим, айнан шу боис кўп гол ураяпман, — дейди форвард. — Клубим ва терма жамоага кўпроқ фойда келтира бошладим. Табиийки ўз навбатида мухлисларнинг ҳам талаблари ортиб бормоқда. Ўйинимда пасаийш бўлмаслиги учун меҳнат қилишда давом этишим керак».
Футболчи ўзининг яхши ўйинларида Свен-Йоран Эрикссоннинг ҳам қўли борлигини таъкидлаб ўтди. Машҳур швециялик мураббий 2 йилдан буён «Шанхай»да ишлаб келмоқда: «Мураббий менга ўз потенциалимни очиб беришда катта ёрдам берди. Масалан, у мени қанотда ўйната бошлади ва бу жойда айнан қандай ҳаракат қилишимни тушунтириб берди. Менинг имкониятларини кўра олди ва уларни очиб берди».


Россияга бориш имконияти
Ву Лэй Хитой терма жамоаси бош мураббийи Гао Хунбодан ҳам миннатдор эканини айтиб ўтди. Айнан шу мураббий уни миллий термага жалб қилган. «Бейжин Гуан» собиқ футболчиси февраль ойида франциялик Ален Перреннинг ўрнига келиб Хитой терма жамоасини қийинчилик билан бўлса ҳам 3-босқичга олиб чиқа олди. «Гао мени биринчи йиғингаёқ чақирганди, — дейди Ву Лэй. — Бир неча йил олдин ҳозирги клубимда ишлаганди. Гао мени жуда яхши билади, терма жамоа бош мураббийи бўлганидан жуда хурсандман. У майдонда ва унинг ташқарисида бизни олдинга чорламоқда. Гао Хитойни рақобатбардош ва кучли жамоага айлатира олади. Саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этишдан умидвормиз».

Хитой мундиал сари курашни Жанубий Корея, Эрон, Ўзбекистон, Қатар ва Сурия жамоаларига қарши давом эттиради. Ву Лэй фикрига кўра 15 йил олдинги муваффақиятни такрорлаш учун ўз кучига бўлган ишончни сўндирмаслик керак.

«Бу босқичда кучсиз рақиблар қолмади. Ҳеч бир ўйинда осон ғалаба қозониш ҳақида ўйламаслик керак. Ҳар бир ўйинда майдонда ўлишимиз керак ва тишларимиз билан рақиблардан очко олиб қўйишимиз керак», — деб кескин гапиради Ву Лэй. — Осиёнинг энг кучли жамоаларига техника ва классда ютқазамиз. Бироқ учрашувларга ҳозиргидек яхши жисмоний ҳолатда ва ғалаба руҳияти билан тайёргарлик кўрсак исталган нарса рўй бериши мумкин. Агар чиндан ҳам ғалабага интилсак ва ўзимизга ишонсак исталган рақибни мағлуб эта оламиз. Буни Қатар билан ўйинда исботладик».

Нарзулла Сайдуллаев таржимаси

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика