RU

Последние новости

02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  4 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  260 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9

Хитой терма жамоаси билан ўйин ўтказишни режа қилган “Наполи”, “Спартак-Алания”га йирик ҳисобда мағлуб бўлган “Нефтчи”, 2006 йилги ЖЧни ўзида қабул қилмоқчи бўлган ЖАР. Ўзбек футболи газеталари 27 йил аввал нималар ҳақида ёзган? Новости

Хитой терма жамоаси билан ўйин ўтказишни режа қилган “Наполи”, “Спартак-Алания”га йирик ҳисобда мағлуб бўлган “Нефтчи”, 2006 йилги ЖЧни ўзида қабул қилмоқчи бўлган ЖАР. Ўзбек футболи газеталари 27 йил аввал нималар ҳақида ёзган?

Футбол – йилдан йилга ўзгараётган, такомиллашиб бораётган, миллионлар эмас, балки миллиардлар ўйинига айланаётган спорт тури.

Интернет нашрлар ривожланиб, янгиликлар турли тармоқларда узатилишидан аввал барча соҳаларга қатори футболга оид янгиликлар ҳам инсонларга телевидение, радио ва газета-журналлар орқали етказиб берилган.

Хўш, бундан 27 аввал ўзбек футбол газеталари нималар ҳақида ёзган, мулоҳазалар қилган, кимлар билан интервюлар уюштирган? Буларнинг барчаси “Ўзбек футболи газеталари тарихи” рукнида эълон қилиб борилади.

1996 йилнинг 31 январь куни нашр қилинган “Ўзбекистон футболи” газетасининг илк саҳифасида эътиборга молик бўлган йиғилиш бўйича хабар берилган. Хусусан, ўша пайтлардаги ЎФФ томонидан клублар учун йиғилиш ташкил қилинган. Унда чемпионат Низомига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар ўртага ташланган. 

“Нефтчи” Ҳамдўстлик мамлакатлари кубогида иштирок этиш учун тайёргарлик кўраётгани ҳақида аввалги мақоламизда хабар берган эдик. Клуб эндиликда Москвага етиб борган. Кун совуқ, деярли ҳар куни қор ёғса ҳам ўйинлар иссиқ манежларда (усти ёпиқ футбол майдони) ўтказилиши айтилган. 

Ушбу мақола эълон қилингунга қадар “Нефтчи” икки ўйинни ўтказиб бўлган. Дастлабки учрашувда “Зимбру” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонилган бўлса, кейинги ўйин Россия ёшлар терма жамоасига қарши бўлган, бироқ 1:2 ҳисобида фарғоналиклар мағлуб бўлган. Учинчи кунда эса фарғоналиклар “Сконто” клубига қарши учрашувда иштирок этишган, бу сафар ҳам 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрашган.

Ҳозирги ЎФА вице-президенти Равшан Эрматовнинг отаси Сайфиддин Эрматов нафақат ҳакам, балки болалар мураббийи сифатида ҳам кучли мутахассис бўлган. Газетанинг мазкур сонида у билан интервью ташкил этилган. 

“Трактор” жамоасининг янги мавсумдан ниятлари жиддий. Улар “кучли олтилик”ни мақсад қилишган. Мураббий Виктор Борисов жамоаси 27 январдан 11 февралга қадар Малайзияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказишни айтиб ўтган. 

Мураббий бўлажак V чемпионатдан нималар кутмоқда? Аввало, спорт принципларига риоя этилиши, футболчилар хоҳлаган вақтида у ёки бу клубга ўтиб юрмаслиги, ҳамма жамоаларга бир хил муносабатда бўлиш ҳамда тақвим масаласида қулайликлар бўлишини айтиб ўтган. 

Газетанинг 1996 йилнинг 7 февраль кунги сонида “Ҳамдўстлик кубоги”нинг сўнгги натижалари бўйича маълумотлар берилган. “Нефтчи” чорак финалда “Спартак-Алания” жамоасига 0:9 ҳисобида мағлуб бўлгани эътиборга молик. 

Финалда ғолиб бўлган Киевнинг “Динамо”си сафидаги ягона голни Андрей Шевченко урган.

1992 йили Олмалиқ шаҳри номидан Олий лига мусобақаларида иштирок этишни бошлаган “Кимёгар” жамоаси эндиликда нафақат Биринчи лига, балки вилоят биринчилигида ҳам охирги поғонада бўлиб турибди. 

Африка кубоги мусобақаси Жанубий Африка Республикасида ўтказилган. 20 кун давомида бўлиб ўтган мусобақа тўғрисида берилган маълумотда ЖАР 2006 йилги Жаҳон Чемпионатини қабул қилишга тайёргарлик кўраётгани айтилган. Амалда эса, ЖАР ЖЧ-2010 ни қабул қилди. 

Мусобақа чемпиони ҳам мезбонлар. Улар финалда Тунисни мағлуб этишган. 3-ўрин учун ўйинда Замбия Ганани 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. 

Хориж хабарларидаги яна бир эътиборга молик жараён Италия клубларининг Осиёга ташрифи режаси. Хусусан, “Наполи” ва “Лацио” Хитой миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишни режа қилган. 

Мавзуга доир: Футболни ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори, Олий Лигага чиқолмаётган “Металлург”, Малайзияда йиғин ўтказадиган “Навбаҳор”. Ўзбек футболи газеталари 27 йил аввал нималар ҳақида ёзган?

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика