RU

Последние новости

18:27"Лестер" — "Манчестер Сити". Варди, Де Брюйне ва Холанд асосий таркибда  0 18:06"Наполи" — "Венеция". Лукаку ва Кварацхелия асосий таркибда  0 17:25"Манчестер Сити" Уокернинг ўрнига кимни олади?  0 17:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:58Алаба эртага "Реал" билан машғулотларга киришади. У бир йилдан ошиқ вақтдан бери футбол ўйнамади  2 16:32"Тотттенхэм" "Барселона" ҳужумчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 16:08"Ливерпуль" ва ПСЖ "Интер" ҳужумчиси учун курашмоқда  2 15:37"Бавария" "Ливерпуль" форвардини харид қиладими?  0 14:58Кьеза "Ливерпуль"дан кетишни хоҳламоқда  3 14:31"Барселона" де Йонг учун қанча пул хоҳламоқда?  6 13:55ҚПЛ. Яхшибоев киритган тўп йилнинг энг чиройли голи деб топилди  7 13:31МЛСнинг икки клуби Де Брюйне учун курашмоқда  0 12:51"Манчестер Юнайтед" Беллингем билан шартнома имзоламоқчи  2 12:20"Ювентус" "Барселона" юлдузига эга бўлмоқчи  0 11:58"Реал" АПЛдан марказий ҳимоячи олмоқчи  4

Хитой, футболининг ривожи йўлида муҳим қарорни қабул қилиш арафасида Новости

Хитой, футболининг ривожи йўлида муҳим қарорни қабул қилиш арафасида

Энди хитойлик клублар ўз академияларини ҳам ривожалнтиришга мажбур бўладилар.

Хитой футбол Ассоциацияси (CFA) бу ҳақдаги дастурини эълон қилди. Унга кўра:


1. Ҳар бир клубнинг бир йиллик бюджетининг 15% болалар футболи йўлида сарф қилиниши керак. Шунингдек, ҳар бир жамоанинг U-19, U-17 ва U-15 жамоалари бўлиши шарт.

2. Ҳар бир жамоанинг моддий техника базаси бўлиши лозим. Унда энг камида 4та майдон, шундан биттаси сунъий бўлиши шарт.

3. CFA аудиторлар ёрдамида клубларнинг сарф-харажатларини назорат қилиши мумкин.

4. CFA болалар футболига бўлган эътиборни, уларни маблағсиз қолмаслигини учун катта-катта суммадаги трансферларни назорат қилади. Ҳозирча жамоаларга 30 млн АҚШ долларигача бўлган транфсерларни амалга ошириш имконияти берилади. Мазкур суммадан катта бўлган трансферлар учун айрим солиқлар жорий қилинади. Футболчининг трансфер суммаси қанча кўп бўлса, болалар футболига шунча кўп миқдорда маблағ тушади. Дейлик, Хитой клуби 100 млн АҚШ доллари эвазига Погбани сотиб олади. Шунда жамоа 15 млн АҚШ долларини болалар футболига ўтказиб бериши керак бўлади.

5. Супер лига клубларидаги молиявий ҳолатни стабил ҳолатда туриши учун клубларга фойдани тўғри тақсимлаш борасида иш олиб бориш.

6. Футбол жамоатидаги барча менежерлар, қаллоблик, ўғрилик, пулни ўзлаштириш қаби жиноятларга қўл урмасликлари лозимлиги уқтирилди. Агар футболга ажратилаётган маблағни ўз манфаати йўлида ишлатаётган раҳбар аниқланса, унга нисбатан футболдан бир умрга четлатиш жазоси қўлланилади.

Ҳозирча юқоридаги қонунлар расман кучга кирмаган. Бу қарорга CFA барча клуб менежерлари билан бўлиб ўтган келишув чоғида келди.


Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика