Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз
03 окт 11:20
Новости


Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз
Италиялик мутахассис Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлаши кутилмоқда.
52 ёшли собиқ футболчи бунга қадар "Ал Аҳли", "Ал Насср", "Гуанчжоу Эвергранд", "Тяньцзинь Цюаньцзянь", "Гуанчжоу", "Беневенто", "Удинезе", "Динамо Загреб" клублари ҳамда Хитой терма жамоасида фаолият олиб борган.
Чин мамлакати бошқарувида Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўйинда иштирок этган.
2019 йилнинг 15 мартида Каннаваро "Гуанчжоу Эвергранд"даги ишини давом эттирган ҳолда Хитой бош мураббийи этиб тайинланди ва жамоани China Cup-2019 мусобақасига тайёрлади.
Хитойда ўтган турнирда мезбонлардан ташқари Уругвай, Ўзбекистон ва Таиланд миллий терма жамоалари иштирок этди.
Хитой ярим финалда Таиланд билан тўқнаш келди. Уларнинг асосий мақсади – бошқа рақиблар орасида кучсизроқ ҳисобланган Таиландни мағлуб этиб, финалда Уругвай билан тўқнаш келиш эди.
Бироқ Каннаваро қўл остидаги Хитой 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Иккинчи тўқнашувда эса Уругвай Эктор Купер мураббийлигидаги Ўзбекистон дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди.
Учинчи ўрин учун беллашувда Хитой ва Ўзбекистон терма жамоалари куч синашди. Канаварро терма жамоа мураббийлигидаги иккинчи ўйинида ҳам ютқазди – Элдор Шомуродов томонидан урилган ягона гол Ўзбекистонга ғалаба тақдим этди. Финалда эса Уругвай Таиланд 4:0 ҳисобида таслим этди.
Шундан сўнг Фабио Каннаваро эски иш жойига – "Гуанчжоу Эвергранд" мураббийлигига қайтди.
Хитой — Ўзбекистон 0:1
Гол: Элдор Шомуродов (35) (ГОЛ ВИДЕОСИ)
Хитой: 12.Ян Жунлинг, 5.Занг Лингпенг, 24.Фу Хуан, 3.Гао Зунйи (17.Ванг Ганг, 58), 26.Ли Анг, 15.Ву Ши (30.Пенг Шинли, 67), 21.Тан Лонг, 13.Хи Чао (11.Хао Жунмин, 58), 14.Занг Хиувей (27.Ванг Йонгпо, 86), 9.Донг Хуешенг, 7.Веи Шихао
Захира: 25.Лу Венжун, 19.Шие Пенгфей, 6.Фенг Шиаотинг, 1.Зенг Ченг, 28.Лиу Янг, 23.Ванг Далей.
Ўзбекистон: 12.Санжар Қувватов, 2.Акмал Шораҳмедов, 5.Анзур Исмоилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 13.Олег Зотеев, 23.Одил Ҳамробеков, 19.Отабек Шукуров, 10.Жавоҳир Сидиқов (17.Достон Ҳамдамов, 70), 8.Икром Алибоев, 7.Жалолиддин Машарипов, 14.Элдор Шомуродов (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 72).
Захира: 1.Акбар Тўраев, 16.Жавоҳир Илёсов, 3.Достон Турсунов, 9.Одил Аҳмедов, 21.Марат Бикмаев, 6.Даврон Ҳошимов, 4.Фарруҳ Сайфиев, 15.Егор Кримец, 18.Сардор Мирзаев.
Огоҳлантириш: Анзур Исмоилов 31.
Оқил Абдубарноев тайёрлади.
Похожие новости

Комментарии