Хавининг бир йил олдин "Пахтакор" дарвозасига киритган "шедевр"и эсингиздами? Ўша "санъат асари"ни суратлар кетма-кетлигида ёдга оламиз
22 мар 2020 22:17
Новости
Хавининг бир йил олдин "Пахтакор" дарвозасига киритган "шедевр"и эсингиздами? Ўша "санъат асари"ни суратлар кетма-кетлигида ёдга оламиз
"Championat.asia" ижодкорлари имкон қадар ўйинлар йўқ пайтда ҳам ўқувчиларни зериктириб қўймасликка ҳаракат қилмоқда. Бугун яна бир бор тарихга мурожаат қилмоқчиман. Умид қиламан-ки, уйда зерикиб қолган ўқувчиларимиз учун бу қизиқ маҳсулот бўлади.
Ёдингизда бўлса Осиё Чемпионлар лигасининг ўтган йилги мавсумида Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси "D" гуруҳида Қатарнинг "Ал Садд", С.Арабистонининг "Ал Аҳли" ва Эроннинг "Персеполис" жамоалари билан бирга кураш олиб борганди. Гуруҳ беллашувларининг 3-турида Шота Арвеладзе шогирдлари ўз уйларида "Ал Садд"ни қабул қилишган. У пайтлари испаниялик маэстро Хави ҳали қатарликлар сафида футболчи сифатида тўп тепарди (ҳозир Хави "Ал Садд" бош мураббийи). 32 мингдан зиёд мухлис келган ўша учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Меҳмонлар сафида ҳар иккала голни ҳам Хави киритган. Шу куни стадионга келган ишқибозлар иккита шедевр гол гувоҳи бўлишганди. Хави ва Ҳожиакбар Алижонов ижросида. Қуйида Хавининг Санжар Қувватов дарвозасига жаримадан киритган "санъат асари"ни "Championat.asia" фотографларининг объективларига тушган кадрлар ёрдамида яна бир бор эътиборингизга ҳавола этамиз. Зеро, ушбу суратлар бир йил олдин ҳам ўқувчилар томонидан яхши қабул қилинганди.
ОЧЛ, "D" гуруҳи
3-тур, 09.04.2019
"Пахтакор" марказий стадиони, Тошкент
"Пахтакор" - "Ал-Садд" 2:2
Бош ҳакам: Фу Минг (Хитой)
Голлар: Ҳ.Алижонов 9, Д.Черан 41 - Хави 6, 16.
"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 7.Садриддин Абдуллаев (27.Сардор Собирхўжаев, 69), 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 11.Игорь Сергеев (21.Марат Бикмаев, 65), 17.Достонбек Ҳамдамов (99.Жавоҳир Сидиқов, 88), 20.Одилжон Ҳамробеков, 23.Шерзод Аъзамов, 29.Владимир Козак, 34.Фарруҳ Сайфиев.
"Ал-Садд": 22.Мешал Баршам, 2.Педро Коррея, 5.Ву Юнг (20.Салим Ал Ҳажри, 76), 6.Хави (8.Али Асадилла, 82), 11.Бағдод Бунеджа, 12.Ҳамид Исмоил, 14.Габи, 15.Ториқ Салмон, 16.Буалем Ҳуҳи, 66.Ёсир Иса (10.Ҳасан Ал Ҳайдос, 60), 78.Акром Ҳассан Афиф.
Огоҳлантиришлар: Педро Корреа 32, Акром Афиф 47.
Одил Ҳамробеков томонидан Бағдод Бунеджага нисбатан ишлатилган қўполлик ва ...
"Пахтакор"ни сардор сифатида бошлаб тушган Шерзод Аъзамов ҳакам жарима зарбаси белгилаганига мана шундай реакция қилганди.
Маэстро ўз ишини аъло даражада бажарди.
ВИДЕО
TAS-IX эмас
Шу ўринда "Пахтакор"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижоновнинг "пушкаси"ни ҳам эътибордан четда қолдирмоқчи эмасман. Ушбу голни "Пахтакор" дарвозаси томонда, тўғридан туриб томоша қилган одам сифатида айтишим мумкин-ки, Алижоновнинг голи Хавиникидан ортиқ бўлса бор-ки, асло кам эмас. Зарбанинг траекториясини шундоққина кузатгандим. Афсуски, "Спорт ТВ"нинг ҳозирги техник имкониятлари бунақанги шедевр голнинг бор жозибасини очиб бера олмайди.
Ҳожиакбарнинг голи қай даражада бўлганига Драган Чераннинг муносабати ҳам баҳо бўла олади.
Ўтган мавсум "Пахтакор" 8 очко билан гуруҳда қолиб кетган бўлса, "Ал Садд" 10 очко билан гуруҳни пешқадам сифатида якунлаган. Кейинчалик эса қатарликлар ярим финалга қадар етиб боришган ва финал остонасида бўлажак чемпион "Ал Ҳилол" (С.Арабистони)га икки ўйин натижасига кўра мағлуб бўлишган (1:4, 4:2).
ФОТО Хави, ёмғир ва 4 та гол. "Пахтакор" - "Ал Садд" ўйинидан суратларни томоша қилинг
Комментарии