"Халл Сити" футболчиси Мэйсон оёққа туриши учун 9 ойгача вақт кетиши мумкин
24 янв 2017 16:41
Новости
"Халл Сити" футболчиси Мэйсон оёққа туриши учун 9 ойгача вақт кетиши мумкин
"Халл Сити" ярим ҳимоячиси Райан Мэйсоннинг оёққа туриши учун 9 ойгача вақт керак бўлиши мумкин.
"Челси"га қарши АПЛнинг 22-тур учрашувида Мэйсон Гари Кэхилл билан тўқнашиб кетди ва унда бошсуяги синиши ва мияга қон қуйилиши аниқланди.
"Даволаниш учун биринчи навбатда тинчлик керак. Кейин қисқа машқлар бажаради ва мижозда бош айланиши, чарчоқ ёки бош оғриғи йўқлиги аниқланади.
Офис ишчиси бундай жароҳатдан 3 ой ўтиб ишга қайтиши мумкин эди, аммо спорт билан шуғулланиш учун 6 дан 9 ойгача вақт керак" - дейди шифокор.
Комментарии