RU

Последние новости

12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  4 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  17 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  23 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  41 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  1

"Водий футболи": Отақўзиев "Қўқон-1912"нинг тўпурари Новости

"Водий футболи": Отақўзиев "Қўқон-1912"нинг тўпурари

Водий клублари иккинчи даврага тайёргарликни бошлашди.

"Нефтчи": "Сардор Раҳмонов: Фарғоналик футбол ишқибозлари – "Чемпион мухлислар"

Клуб ҳимоячиси Сардор Раҳмонов "Нефтчи" ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Клубда барча футболчилар билан бирдек иноқмиз. “Нефтчи”да ўзгача муҳит ҳукм суради. Футболчиларнинг яхши ўйнаши учун раҳбарият, мураббийлар штаби томонидан барча имкониятлар муҳаё қилинган.  Лекин, “Нефтчи”нинг энг катта ютуғи – бу шубҳасиз, мухлислар. Мен фарғоналик футбол ишқибозларини – “Чемпион мухлислар” дейман.

Энг авваломбор ҳар жамоанинг муҳлислари беш карра чемпионлик бахтига сазовор бўлмаган. Қолаверса статитистикага қараганда Ўзбекистон чемпионатида энг кўп мухлисга эга жамоа ҳам айнан – “Нефтчи”дир. Мен мухлисларимизга раҳмат айтаман. Фақат, улардан кичкина бир илтимосим бор эди. Баъзан ўйинимиз чиқмай қолса ёки кутилмаганда ютказиб қўйсак, биз ўйинчи ва мураббийлардан ранжишмасин, кези келганда айтиш керак, бўлар-бўлмасга бизга қараб  ёмон ҳайқириқлар қилишмасин. Ахир футболчи ва мураббийлар “Нефтчи”ни ғолиб бўлишидан энг манфатдорларку.

Ютишни барчамиз ҳоҳлаймиз, лекин мағлубият бўлганда содиқ мухлисларимиз, бизларни ёнимизда, биргаликда оғир кунларни яшашни хоҳлардим. Мухтасар қилиб айтганда, мен энди “Нефтчи” учун бор куч-ғайратимни аямай, Фарғона футболини юксакларга кўтаришган тайёрман", - дейди Сардор Раҳмонов.


"Қўқон-1912": Носир Отақўзиев биринчи давра тўпурари

Қўқоннинг "Қўқон-1912" клуби биринчи даврада 15та ўйинда 12та гол урди. Шундан 4тасини Носир Отақўзиев рақиб дарвозасига урди. Айнан Отақўзиев клубда энг кўп гол уриб тўпурар бўлди.

Бундан ташқари Ориф Мамажонов (3та), Нодир Қўзибоев (2та), Азиз Тўхтабоев (1та), Баҳодир Акрамов (1та) ҳам биринчи даврада ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишди.
 

"Андижон": Дониёр Усмонов билан Акбар Ходжаевга жавоб берилди

Кеча "Андижон" жамоаси "Соғлом Авлод" стадионида машғулотларни бошлади. Ҳозирча бош мураббий Эдгар Гесс жамоа билан бирга эмас.

Биринчи даврада жамоада ўйнаган Дониёр Усмонов билан Акбар Ходжаевга жавоб берилди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика