RU

Последние новости

23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  3 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4

Владимир Сальков: "Рахимич, Каряка ва Вязьминкин Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаши мумкин эди" Новости

Владимир Сальков: "Рахимич, Каряка ва Вязьминкин Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаши мумкин эди"

2001 йил Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган россиялик мураббий Владимир Сальков "Спорт Экспресс" газетасига ўз хотиралари билан ўртоқлашди.

- "Локомотив"дан Владимир Маминов ва Олег Пашининни Ўзбекистон терма жамоасига жалб қилгандим. Клуб мураббийи Юрий Сёмин менга ҳеч қандай қаршиликларсиз уларни қўйиб юборганди. Ўзбекистонда уларни ажойиб тарзда кутиб олишганди. Биринчи баҳсда Хитой Тайпеи 7:0 ҳисобида таслим қилинганди. Маминов акробатик тарзда қойилмақом гол урганди. Шундан сўнг у мухлислар ёқимтойига айланиб олганди. Маминов, Пашинин ва Пояков нафақат профессионал, балки ажойиб инсонлар. Улар клубда асосий эмасдилар. Бироқ терма жамоада етакчига айланишгач клубдаги ишлари ҳам юришиб кетди.

- Ўша пайтда Босния термасида ўйнашга улгурмаган Элвир Рахимичга Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаш бўйича таклиф билан чиққандим. Бироқ ЦСКАда асосий футболчига айланишни истаётганини шу боис таклифни рад қилганди. Андрей Каряка билан уч марта бу масалада суҳбатлашгандим. Бироқ у Украина терма жамоасидан таклиф кутаётганди. Владимир Казаков, Дмитрий Вязьминкин ва Виталий Сафронов билан келишиб олгандим. Россия терма жамоасига уларни чақиришмасди. Ўзбекистонга уларнинг фойдаси теккан бўларди. Бироқ клуб мураббийларни уларни қўйиб юборишни исташмаганди. Ўшанда Россия чемпионати тақвими ва Осиёдаги саралаш тақвими бир бирига мос келмагани бизга панд берганди. Якунда Ўзбекистон ЖЧ-2002га чиқа олмаган ва мен истеъфога чиққандим, - дейди Сальков.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика