RU

Последние новости

10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истмадим"  14 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  11 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  21 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  5 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  51 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0

Владимир Ежуров: "Хатоларимиз йўқ эмас. Муҳими, ғалаба қозондик" Новости

Владимир Ежуров: "Хатоларимиз йўқ эмас. Муҳими, ғалаба қозондик"

"Нефтчи" бош мураббийи Владимир Ежуров Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Қизилқум"га қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

"Сўнгги матбуот анжуманида ҳам айтганимдек, ҳозирда қийин вазиятдамиз. Йигитлар ҳам буни тушуниб турганди. Уларнинг фикрлашини тубдан ўзгартиришимиз талаб этиларди. Тезкор ҳужум ва стандарт вазиятлардан самара чиқара олдик. Буни рақибни ўрганиш чоғида футболчиларга айтгандик.  Хатоларимиз йўқ эмас. Энг муҳими, ғалаба қозондик. Қайсидир вазият ўхшади, қайсидир бири ўхшамади. Олдинга интилишда давом этамиз",- дейди Владимир Ежуров

- Жамоада пенальтини тепадиган футболчи борми?

-  Шаҳзод Убайдуллаев пенальтиларни ижро этаётганди. Лекин сўнгги ўйинлардаги омадсизликдан сўнг бугун Аброр Исмоилов пенальтини тепишга қарор қилди. Аброр Исмоиловдаги вазият футболда бўлиб туради. У жамоанинг етакчиларидан бири. Бу борада машғулотларда яна изланамиз. 

- Ўйинда якуний қарорни ким қабул қиляпти? Жамоада бош мураббий ким?

- Бош мураббий Виталий Левченко. Менинг вазифам унга ёрдам бериш. 

- "Нефтчи" таркибида дебютини ўтказган Нодирхон Неъматхоновнинг ўйинини қандай баҳолайсиз? 

- Неъматхонов дастлабки ўйинини ўтказди. Тўғри, унга тажриба етишмаяпти. Бу табиий ҳолат. Унга етарлича имконият беряпмиз.  Бу катта масъулият талаб қилади. Нодирхон тезкор футболчи. Унинг ёрқин келажаги борлиги шубҳасиз. 

Қизил карточкаларга келсак, мураббийлар штаби бу борада ишлайди. Ишлашда давом этсак, ғалабалар ҳали кўп бўлади. 

Бизда тажрибали ва тенг кучли дарвозабонлар бор. Йўлга қўйилган камчиликларни таҳлил қиламиз. Ўйлайманки, футболчиларимиз навбатдаги учрашувларда бундай хатоларга йўл қўйишмайди. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Барча жамоа хато қилиши мумкин", деди Ежуров.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика