RU

Последние новости

22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  0 21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 1:1 (матнли трансляция)  148 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  14 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  4 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23

Владимир Ежуров: "10 киши бўлиб ўйнаш осон эмас" Новости

Владимир Ежуров: "10 киши бўлиб ўйнаш осон эмас"

Coca Cola Суперлиганинг 19-тури доирасида "Сўғдиёна"га қарши ўйиндан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Владимир Ежуров ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин қийин бўлишини билардик. Рақибни тўлиқ ўрганиб чиққандик. Ҳақиқатдан ҳам оғир ўйин бўлди. "Сўғдиёна"да футбол иштиёқи жуда кучли. Улар қаттиқ ўйнашади ва кичик хатодан ҳам рақибни жазолай олади. Уларда сифат кучли. Шу сабабли яккакурашларда мағлуб бўлмасликни истагандик. Менимча бу ҳолатлар бўйича анчагина ўзимизга келиб олганмиз. Жамоа бунга жиддий интилмоқда. Баҳснинг сўнгида бироз эътиборни йўқотдик, яхшики, зарбани блоклай олдик. 

Биринчи бўлимда жамоа эътиборни кўпроқ ҳимояга берди. Иккинчи бўлимда эса ўйин ёнди, вазиятлар кўп бўлди. "Сўғдиёна"ни ҳам тўғри тушунаман, 10 киши бўлиб ўйнаш осон эмас. Йигитларга бот-бот уларнинг бир киши кам бўлиб турганини эслатиб ҳам турдик. Икки жамоа ҳам яхши вазиятлар яратиб, ура олмаганини инобатга олсак, дуранг адолатли натижа бўлади.



Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика