RU

Последние новости

00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  5 00:40Испания Кубоги. "Валенсия" - "Барселона" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 00:09Англия Лига Кубоги ярим финали. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  1 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  2 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  5 21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  10 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  4 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  12 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  18 20:16Ўртоқлик ўйини. "Сўғдиёна" Черногория жамоаси билан дуранг ўйнади  2 19:58"Бавария" "Челси" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолган  1

Виталий Левченко: "Навбаҳор" ва "Пахтакор" "Нефтчи"дан кучлими? Буни журналистлар айтиши керак" Новости

Виталий Левченко: "Навбаҳор" ва "Пахтакор" "Нефтчи"дан кучлими? Буни журналистлар айтиши керак"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Динамо" - "Нефтчи" (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Виталий Левченко иштирок этди.

"Бугун ўйин қийин бўлишини кутгандик. "Динамо" 1-турда "Навбаҳор"га ютқазганди, рақиб агрессив ўйнайди деб ўйлагандик. Бизнинг вазифамиз эмас бу босимга дош бериш ва қарши ҳужумда гол уриш эди. Бунга эришдик ҳам. Ҳозир биз учун ўйин сифати эмас натижа муҳим", - деди Виталий Левченко.

- "Нефтчи" таркиби жуда ҳам яхши, натижалар ҳам яхшиланмоқда. Фарғона клуби ниҳоят узоқ кутилган чемпионликка эриша оладими?

- "Нефтчи" клуби олдига доим катта вазифалар қўйилади. Шонли тарихга эга клубнинг катта натижаларини такрорлашга уринамиз.

- Эффионг Нсунгуси ҳақида нима дея оласиз?

- Уни узоқ вақтдан буён кузатгандик. Ўтган йили ҳам унга қизиққандик. Унинг олдида кўплаб таклифлар бор эди. Бир амаллаб уни кўндира олдик. Афсуски Туркиядаги йиғинимизда иштирок эта олмади. Сабаби негадир нигерияликларга Туркия визасини беришмайди. Икки марта уриндик, барибир виза беришмади. Футболчи Ўзбекистонга учиб келди ва шартнома туздик.

- "Навбаҳор" ва "Пахтакор" ўйинларини кўрдингиз. Улар "Нефтчи"дан кучлими?

- Бу менинг ишим эмас. Ким кучлилигини сиз журналистлар айтишингиз керак.



Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика